Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга 100 миллион долларлик 281,6 миллион литр моторли бензин импорт қилинди, деб хабар беради Podrobno.uz нашри Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб.
Натижада бензин импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,2 баробар ошди.
Фақат шу йилнинг август ойида мамлакатга 7 миллион литр бензин импорт қилинган. Шу билан бирга, Ўзбекистонда 8 ой давомида 730 минг тоннага яқин бензин ишлаб чиқарилди.
Ўзбекистон бензин импорт қилган асосий давлатлар:
Россия — 139 миллион литр;
Туркманистон — 121 миллион литр;
Қозоғистон — 16 миллион литр;
Ироқ — 3,6 миллион литр.