Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзоқов Тожикистон Республикаси иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Завқизода Завқи Аминни қабул қилди.
Томонлар ўзаро товар айирбошлашнинг барқарор ўсишини таъкидладилар: сўнгги 4 йил ичида бу кўрсаткич тўрт баробардан зиёд ошди. Географик яқинлик ва товарларни этказиб бериш учун транспорт харажатларининг пастлиги туфайли ўзаро товар айирбошлашни ошириш учун кенг имкониятлар қайд этилди.
Шу муносабат билан, мавжуд техник тўсиқларни бартараф этиш, савдо процедураларини соддалаштириш ва ўзбек тожик ишлаб чиқарувчилари учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини яқин йилларда 1 миллиард долларга етказиш бўйича амалий ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилди.
Томонлар шунингдек, макроиқтисодий прогнозлаш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва электрон тижорат соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари мутахассислари зудлик билан савдони кенгайтириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш учун «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқишга киришиши кўрсатилди.
Шунингдек, мулоқот давомида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилишига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил июнь ойида Тожикистон Республикасига бўлиб ўтадиган ташрифининг мазмунли қисмини тайёрлаш бўйича ишларни давом эттириш ва фаоллаштиришга келишиб олдилар.