(O´zbek) Ўзбекистонда 55,5 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонда жами 55,5 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг январь-август ойларига нисбатан 6,5 фоизни ташкил этди.

Давстатқўм хабарига кўра, қурилиш ишлари ҳажми йирик қурилиш ташкилотлари, кичик корхона ва микрофирмалар ҳамда норасмий секторларда амалга оширилган ишлар таркиби бўйича шаклланади. 

2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, қурилиш соҳасида корхона ва ташкилотлар сони 39,5 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,2 мингтага ошди.

Жами қурилиш соҳасидаги корхона ва ташкилотлар сони кўпайишининг асосий омили бу бино ва иншоотлар қуриш ишларининг ўтган йилга нисбатан 6,6 фоизга (жами қурилишдаги улуши 58,0 фоиз), фуқаролик объектларини қуриш 21,6 фоизга (жами қурилишдаги улуши 9,5 фоиз), ихтисослаштирилган қурилиш ишларининг 19,4 фоизга (жами қурилишдаги улуши 32,5 фоиз) ўсишидир.

Жорий йилнинг январь-август ойларида, жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 14,8 трлн сўмни ташкил этди. 

Қурилиш ишлари 2019 йилнинг январь-август ойларига нисбатан 27,2 фоизга кўп бажарилган бўлиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 2019 йилнинг мос давридаги кўрсаткич даражасидан 4,3 фоиз пунктга кўпайиб, 26,8 фоизни ташкил этди.

Манба Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.