Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
2030-йилга қадар қуввати 1 МВтгача бўлган кичик ҳажмдаги қайта тикланувчи енергия манбаларининг ҳажми 1 000 МВтга йетказилади.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш дастури ишлаб чиқилади.
Унга кўра, умумий қуввати 4 000 МВт бўлган 8 та шамол электр стансияси қурилади:
- 2023−2024-йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 1 600 МВт бўлган 4 та;
- 2025−2026-йилларда Республика бўйлаб умумий қуввати 2 400 МВт бўлган 4 та шамол електр стансиялари ишга туширилади.
Шунингдек, умумий қуввати 4 000 МВт бўлган қуёш фотоелектр стансиялари ишга туширилади.:
- 2023-йилда Навоий, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида жами қуввати 1 100 МВт бўлган 4 та;
- 2024-йилда Бухоро, Наманган, Хоразм, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида умумий қуввати 900 МВт бўлган 5 та;
- 2025−2026-йилларда Республика бўйлаб жами қуввати 1 800 МВт бўлган қуёш фотоелектр стансиялари ишга туширилади.
2030-йилга қадар қуввати 1 МВтгача бўлган кичик ҳажмдаги қайта тикланувчи энергия манбаларининг ҳажми 1 000 МВтга йетказилади.