Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистон резидентлари криптоактивлар ва токенлар билан барча турдаги операцияларни миллий валютада (сўмда) амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди. Бироқ, норезидентларга криптоактивларни фақат хорижий валютага сотиш мумкин. Шунингдек мулкий таъминотга эга токенлар эмиссиясига ҳам рухсат берилди.
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон резидентларига криптовалюта сотиб олиш ва сотишга рухсат берди. Тегишли буйруқ Lex.uz`да эълон қилинган.
Ҳужжат билан биринчи марта 2019 йил январь ойида қабул қилинган криптобиржаларни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Эндиликда Ўзбекистон резидентлари криптоактивлар ва токенлар билан барча турдаги операцияларни миллий валютада (сўмда) амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди. Бироқ, норезидентларга криптоактивларни фақат хорижий валютага сотишлари мумкин.
Бундан ташқари, ўзгартиришлар токеннинг тарифларини ва у билан бир қатор операцияларни, жумладан, токенлар эмиссияси, жойлаштириш ва рўйхатга олишни назарда тутади. Токенларни инвестиция ва молиялаштиришни жалб қилиш учун тегишли рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари чиқариши мумкинлиги аниқланди.
Ўзбекистон крипто-биржаларида сотиладиган барча токенлар мулкий таъминотга эга бўлиши керак. Мулкий таъминотга эга бўлмаган токенларни чиқариш ва жойлаштириш тақиқланади.
Криптобиржалар ўзларининг токенларини жойлаштирган ташкилотларни ва уларнинг мулкий хавфсизлиги бор-йўқлигини текширишлари шарт. Шунингдек, жалб қилиниши режалаштирилган сумманинг камида 10 фоизи криптобиржасининг махсус ҳисоб рақамига киритилиши керак.
Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги биринчи криптовалюта биржаси UzNEX 2020 йил январь ойида ишга туширилган. Бироқ ўша кунгача ўзбекистонликларга фақат чет элликларга криптовалюта сотишга рухсат берилган эди — Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги аҳолининг молиявий саводхонлиги пастлигига ишора қилган.
Бу йил агентликнинг позицияси ўзгарди. Ўзбекистон резидентларига криптоактивларни сотиб олишга рухсат берувчи қонун лойиҳаси муҳокамага чиқарилди. Бундан ташқари, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги компанияларга токенларни чиқаришга рухсат беришни таклиф қилган.