Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Бу кўрсаткич 2020-йилнинг шу даврига нисбатан 8,5% га ўсди.
Давлат статистика қўмитасининг хабар беришича, 2021-йил январ-октабр ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси $32,65 млрд ни ташкил етди ва бу кўрсаткич 2020-йилнинг шу даврига нисбатан $2,55 млрд га ўсди (ўсиш — 8,5%).
Ташқи савдо айланмаси умумий ҳажмидан експорт $12,43 млрдни (2020 йил январ-октабр ойларига келиб 6,7% га пасайганлиги қайд етилган), импорт еса $20,22 млрд ни (ўсиш 20,5%) ташкил етди.
Натижада, ташқи савдо салдоси пассив балансни ташкил етди — $7,78 млрд.
Ташқи иқтисодий фаолиятда 20 та йирик ҳамкор давлатлар қаторида тўрт давлат, хусусан, Aфғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркия билан фаол ташқи савдо баланси мавжуд. Қолган 16 та давлатда ташқи савдо айланмасининг пассив баланси сақланиб қолган.
Бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг 179 давлати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Ташқи савдо айланмасининг енг катта ҳажми Хитой (18,6%), Россия (18,0%), Қозоғистон (9,7%), Туркия (8,3%), Корея Республикаси (4,7%), Қирғизистон (2,4%) ва Германия (1,9%) мамлакатларига тўғри келди.