Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Савдо айланмасида импорт ҳажми $25,5 млрд ни ташкил этди.
Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2021-йилнинг январ-декабр ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси $42,1 млрд га тенг бўлди.
Ташқи савдо айланмасида експорт ҳажми $16,6 млрд ни ташкил қилди. Бунда: маҳсулотлар — $14,1 млрд, хизматлар — 2,5 млрд.
Шунингдек, савдо айланмасида импорт ҳажми $25,5 млрд га тенг бўлди. Бунда: маҳсулотлар — $23,7 млрд, хизматлар — $1,8 млрд.
Aввалроқ, қайси соҳаларда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар ҳақида маълум қилинганди.
2022-йилнинг 1-январ ҳолатига кўра республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 13 289 тани, шундан қўшма корхоналар 5 988 та ва хорижий корхоналар 7 301 тани ташкил етмоқда.
2022-йилнинг 1-январ ҳолатига хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг соҳалар бўйича сонида саноат (4 076 та корхона) йетакчилик қилмоқда.