Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
2022 йилдан бошлаб «Ўзбекнефтгаз» АИ-80 бензинини ишлаб чиқаришни босқичма-босқич тўхтатишни режалаштирмоқда. Биринчи марта бундай режалар 2020 йилнинг июнь ойида эълон қилинган эди.
2022 йилдан бошлаб «Ўзбекнефтгаз» АИ-80 бензинини ишлаб чиқаришни босқичма-босқич тўхтатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 16 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида компаниянинг Нефтни қайта ишлаш, нефть-кимё, нефть маҳсулотларини сақлаш, ташиш департаменти директори Хушнуджон Махмуджонов маълум қилди, деб хабар беради «Газета.uz» мухбири.
Унинг сўзларига кўра, бу чора компания стратегиясида кўзда тутилган. «Ўзбекнефтгаз»нинг ўз стратегияси, сиёсати бор. Бу — келгуси йилдан бошлаб Аи-80 бензинини [ишлаб чиқаришдан] босқичма-босқич воз кечиш ва янада сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаришдир», — деди у.
Қайд этиш жоизки, 15 ноябрь куни «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев йиғилиш ўтказиб, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан ишлаб чиқарилаётган «АИ-80» автобензиннинг кунлик ишлаб чиқариш ҳажмини 3 минг тоннагача ошириш, куз-қиш мавсумида нефть маҳсулотларининг, айниқса, «АИ-80» маркадаги бензиннинг истеъмолчиларнинг талабидан келиб чиқиб етказиб бериш, етказиб бериш жараёнида узилишлар бўлмаслигини тўла таъминлашни топширди.
Аи-80 бензинини ишлаб чиқаришни қисқартириш режалари ҳақидаги илк режалар 2020 йил июнда «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ташрифидан сўнг эълон қилинган эди. Ўшанда компания матбуот хизмати заводни модернизация қилиш вареконструкция қилиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида Аи-91, Аи-93, Аи-95 маркали юқори октанли бензин ишлаб чиқариш ва АИ-80 маркали бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечиш, шунингдек Евро-5 талабларига жавоб берадиган дизель ёқилғисини ишлаб чиқаришга ўтиш кутилаётганини маълум қилган эди.
Компания матбуот хизмати раҳбари Сиёвуш Ҳошимов «Газета.uz»га АИ-80 бензинини ишлаб чиқаришдан воз кечиш имконини берувчи модернизациянинг навбатдаги босқичини 2020 йил охири ёки 2021 йилнинг бошида якунлаш кутилаётганини маълум қилган эди.
Аввалроқ худди шу матбуот анжуманида Монополияга қарши курашиш қўмитаси раҳбари ўринбосари Фарруҳ Қорабоев бензин нархининг ошиш сабабларини санаб ўтган ва нархларни барқарорлаштириш учун қандай чоралар кўрилаётганини маълум қилгани ҳақида ёзган эдик.