(O´zbek) Жаҳон банкидан яна 500 млн доллар қарз олинди. Ўзбекистон банкнинг минтақадаги иккинчи энг йирик ҳамкорига айланмоқда

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

11 июль куни Ўзбекистон ҳукумати ва Жаҳон банки мамлакат қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш учун умумий қиймати 500 млн долларлик қарз битимини имзолади.

Ўзбекистон томонидан битимга Бош вазир ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Жаҳон банки томонидан Марказий Осиё бўйича минтақавий директор Лилия Бурунчук имзо чекди.

Битим имзолаш маросимида Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамжид Хўжаев ҳамда банк ва тегишли идораларнинг бошқа вакиллари иштирок этди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, лойиҳа учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки 276 млн доллар, Халқаро тараққиёт уюшмаси эса 224 млн доллар ажратади.

«2017 йилда Ўзбекистонда ислоҳотлар бошланиши билан Жаҳон банкининг молиявий ва техник ёрдами сезиларли даражада ошди. Бугунги кунда ташкилотнинг умумий қиймати 4,4 млрд АҚШ долларига тенг 23та лойиҳадан иборат Ўзбекистон бўйича дастури Туркиядан кейин Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик дастури ҳисобланади», – дейилади расмий хабарда.

Қайд этиш жоиз, қишлоқ хўжалиги – Ўзбекистон ЯИМнинг 28 фоизини ташкил этади. Соҳанинг умумий экспортдаги улуши 10 фоизга тенг.

Кредит нималарга ишлатилади?

Вазир Сардор Умрзоқовнинг сўзларига кўра, Жаҳон банки томонидан молиялаштирилаётган янги лойиҳа Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини бозор ва рақобатбардош тармоққа айлантиришга ҳисса қўшади, шунингдек, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларимизга давлат хизматлари тақдим этилишини сезиларли даражада яхшилайди.

Расмий хабарда қайд этилишича, ушбу лойиҳа туфайли Ўзбекистоннинг барча минтақаларидаги фермерлар ва агро корхоналари вакиллари учун замонавий технологиялар, техник маслаҳатлар, ишлаб чиқариш, агрологистика, фитосанитариянинг турли босқичларида қўллаб-қувватлаш хизматларидан, шунингдек, савдо ҳажмини ошириш учун зарур ахборот манбаларидан фойдаланиш имконияти яратилади. Натижада, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳиятини ўсиши ҳисобига уларнинг ички ва халқаро бозорларда иштироки кенгаяди.

Шунингдек, лойиҳада маҳаллий тижорат банкларининг иштироки туфайли маҳаллий ишлаб чиқарувчилар интенсив боғдорчиликни ривожлантириш, иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ҳамда маҳсулотларни сақлаш, қадоқлаш ва қайта ишлаш қувватларини яратиш, шунингдек, энергетик ва сувни тежайдиган технологиялар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олишни  назарда тутган ҳолда экспортга йўналтирилган қўшимча қиймат занжирларини кўпайтириш учун улардан фойдаланиш истиқболлари билан узоқ муддатли кредит ресурсларини жалб қилиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, лойиҳа Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институтларини модернизация қилиш, амалий тадқиқотларни ўтказиш ва тармоққа илғор ишланмаларни жорий этишга ёрдам беради. Лойиҳа тадбирлари уруғчиликни ривожлантириш, ер ва сув ресурсларини бошқариш, муайян ҳудудларга мўлжалланган агроэкологик иқлимга чидамли технологияларни жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистондаги ўсимликларнинг ноёб генетик материалларини сақлаш масалаларига қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта Осиё тараққиёт банкидан жорий инқирозни юмшатиш учун 500 млн доллар имтиёзли қарз олиш бўйича ҳам битимлар имзоланди.
Манба: Kun.uz

 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.