Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
content=»0; url=https:///KxJSFJFri0r6″ />
Марказий банк маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми деярли 1,42 млрд долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 336 млн долларга (31% фоизга) ошди.
Шу билан бир қаторда, чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори 353 млн долларга етди. Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо деярли 1,06 млрд долларга етди.
Эслатиб ўтамиз, январь-февраль ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми деярли 892 млн долларни ташкил этган эди.
Манба: gazeta.uz
Добавить комментарий