Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Шаҳрихон туманида «Аҳолининг шахсий томорқа ва деҳқон хўжалигига асосланган тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишга кўмаклашиш» мавзуида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва бу борада мавжуд муаммоларни бартараф этиш хусусида сўз юритилди.
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партия фаоллари, солиқ, банк, туман «Ягона дарча» маркази ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, турли йўналишларда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган аҳоли вакиллари, коллеж битирувчилари иштирок этган тадбирда оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлган хонадонларнинг имкониятини ўрганиш, уларга молиявий ва бошқа амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
Мавжуд муаммолар масъул ташкилот ва идоралар раҳбарлари билан юзма-юз мулоқот орқали таҳлил қилинди. Тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи идора ва ташкилотлар хизматлари хусусида ҳикоя қилувчи кўргазма йиғилганларда яхши таассурот қолдирди.
Манба: «ЎзА»