Tashabbuslar rag‘batlantirilmoqda

     Шаҳрихон туманида «Аҳолининг шахсий томорқа ва деҳқон хўжалигига асосланган тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишга кўмаклашиш» мавзуида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда томорқадан фойдаланиш самарадорлигини  ошириш ва бу борада мавжуд муаммоларни бартараф этиш хусусида сўз юритилди.  
     Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партия фаоллари, солиқ, банк, туман «Ягона дарча» маркази ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, турли  йўналишларда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган аҳоли вакиллари, коллеж битирувчилари иштирок этган тадбирда оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлган хонадонларнинг имкониятини ўрганиш, уларга молиявий ва бошқа амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
     Мавжуд муаммолар масъул ташкилот ва идоралар раҳбарлари билан юзма-юз мулоқот орқали таҳлил қилинди. Тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи идора ва ташкилотлар хизматлари хусусида ҳикоя қилувчи кўргазма йиғилганларда яхши таассурот қолдирди.

Манба: «ЎзА»

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.