Озиқ-овқат саноати мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Шу боис сўнгги йилларда юртимизда мазкур соҳани ривожлантиришга доимо жиддий эътибор қаратиб келинмоқда.
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» ҳамкорлигида Инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш ва лойиҳаларни бошқариш маркази ишга туширилди.
2016 йил 25 октябрь куни мамлакатимизда қурилиш тармоғи соҳасида туб бурилиш ясаган муҳим ҳужжат тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Мамлакатимиз цемент тармоғи қурилиш материаллари саноатининг илғор йўналишларидан бири ҳисобланади. Охирги йилларда мазкур соҳада фаолият юритаётган корхоналар иши сезиларли даражада ошди.
«Qizilqumsement» АЖ ўз маҳсулоти билан юқори сифатли цемент – стратегик маҳсулот ишлаб чиқарувчи мақомига эга бўлди.
Маълумки, сув билан қориштирилганда тез қотиб, тошсимон массага айланадиган цемент энг зарур қурилиш материалларидан бири сифатида эътироф этилади. У бинокорликда жуда кўп ишлатиладиган бетоннинг асосий таркибий қисмини ташкил қилади.
Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланиб бораётгани мамлакатимиз қурилиш саноатининг ривожланиш кўрсаткичлари билан чамбарчас боғлиқ. Бу борада махсус дастурлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Бугун ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасига инновация ва замонавий анъаналар кириб бормоқда. Илм-фан, савдо-иқтисодиёт, банк-молия ва бошқа барча соҳалар инновация ва ривожланиш сари юз тутмоқда. «Кварц» акциядорлик жамияти ҳам ўз маҳсулотлари билан Ўзбекистон ва жаҳон бозорига замонавий анъаналар билан кириб бораётган корхоналардан.
Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида келгусида қурилиш соҳасини ҳам ислоҳ қилиш ва жадал тараққий эттириш асосий вазифалардан бири сифатида қайд этилди.
Юртимизда бунёдкорлик ишлари тобора кенг қулоч ёймоқда. Янги-янги бино ва иншоотлар, кўп қаватли турар жойлар, маданий-маиший объектлар қад ростламоқда, текис-равон йўллар, муҳташам ва кўркам кўприклар жадал суръатларда кўпаймоқда.