2008 йилда Франция Сенати билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ ташкил этилган эди.
Биз Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти раиси Пао Рока билан ушбу муассасанинг эзгу мақсадлари, вазифалари, амалга ошираётган ишлари ва эришаётган натижалари тўғрисида гурунглашдик.
Франция ривожланиш агентлиги (ФРА) – Франция ҳукумати томонидан белгиланган сиёсатни ҳаётга татбиқ этувчи давлат молиявий муассасаси. У 75 йилдан буён барқарор ривожланишга кўмаклашиб келмоқда.
Қирол Людовик XIV давридан буён Франция модаларни расм қилувчи мамлакат саналади.
Cўнгги йилларда республикамизда миллий иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидан бири бўлмиш туризмни янада ривожлантириш, соҳада янги иш ўринлари яратиш, минтақаларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан жадал тараққий эттириш, мамлакат нуфузи ва инвестициявий жозибадорлигини оширишдек долзарб вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган изчил сиёсат амалга оширилмоқда.
Лувр музейи – француз қиролларининг собиқ қароргоҳи бўлиб, бу ерга ташриф буюрувчилар сарой залларидаги гўзал сурат ва ҳайкалларни, гобелен ва гиламларни, идиш, мебель ва бошқа серҳашам буюмларни томоша қилиши мумкин (6 минг экспонат, 300 мингтаси захирада).
Франциянинг Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш уюшмаси темуршунос олимлар профессор Люсьен Керен ҳамда Фредерик Бопертюи-Брессан xоним ташаббуси билан 1988 йили Парижда ташкил этилган. Нафақат Франциянинг, балки бошқа мамлакатлар олимларини бирлаштирган ушбу ташкилот буюк Темурийлар даврининг тариxи, санъати ва маданиятини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш билан шуғулланади. Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш […]
«Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси» журнали таҳририяти ходимлари Францияга қилган хизмат сафари давомида Ўзбек маданий меросига қизиқувчи билимга чанқоқ француз олими, профессор Марк Тутан билан Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасида суҳбатлашди. 1978 йилда Францияда таваллуд топган М.Тутан INALCO ни форс филологияси йўналишини тамомлаган. 10 йилдан буён Темурийлар даври тарихи, адабиёти ва қўлёзмаларини ўрганиш билан шуғулланади. […]
Мамлакатимизда миллий иқтисодиётнинг стратегик йўналишларидан бири сифатида туризмни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Туризм соҳасидаги ҳамкорлик икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Бир томондан, бунга Франция сайёҳлик индустриясининг бой тажрибаси ва анъаналари, иккинчи томондан эса, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ёрдам беради.