Франция ривожланиш агентлиги (ФРА) – Франция ҳукумати томонидан белгиланган сиёсатни ҳаётга татбиқ этувчи давлат молиявий муассасаси. У 75 йилдан буён барқарор ривожланишга кўмаклашиб келмоқда.
Қирол Людовик XIV давридан буён Франция модаларни расм қилувчи мамлакат саналади.
Cўнгги йилларда республикамизда миллий иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидан бири бўлмиш туризмни янада ривожлантириш, соҳада янги иш ўринлари яратиш, минтақаларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан жадал тараққий эттириш, мамлакат нуфузи ва инвестициявий жозибадорлигини оширишдек долзарб вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган изчил сиёсат амалга оширилмоқда.
Лувр музейи – француз қиролларининг собиқ қароргоҳи бўлиб, бу ерга ташриф буюрувчилар сарой залларидаги гўзал сурат ва ҳайкалларни, гобелен ва гиламларни, идиш, мебель ва бошқа серҳашам буюмларни томоша қилиши мумкин (6 минг экспонат, 300 мингтаси захирада).
Франциянинг Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш уюшмаси темуршунос олимлар профессор Люсьен Керен ҳамда Фредерик Бопертюи-Брессан xоним ташаббуси билан 1988 йили Парижда ташкил этилган. Нафақат Франциянинг, балки бошқа мамлакатлар олимларини бирлаштирган ушбу ташкилот буюк Темурийлар даврининг тариxи, санъати ва маданиятини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш билан шуғулланади. Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш […]
Мамлакатимизда миллий иқтисодиётнинг стратегик йўналишларидан бири сифатида туризмни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Журналнинг ушбу сони Франциянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчисининг дипломатик миссияси якунланишига тўғри келди.
Иқтисодиётда муҳим қоида бор: хомашёни эмас, тайёр маҳсулотни экспорт қилиш тадбиркорга кўпроқ фойда келтиради.
Шу боис журналимиз Бош муҳаррири Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Меҳмет Сурейя Эр билан унинг ватанида тўқимачилик тармоғи қай тарзда ривожлангани, иқтисодиётда қандай ўрин тутаётгани ҳамда мамлакатларимизнинг айни йўналишдаги ҳамкорлиги ҳақида суҳбатлашди.
Журналимизнинг ушбу сонида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Ўролбоевич Аққулов билан соҳани ривожлантириш истиқболлари, мамлакатимизга сайёҳлар оқимини янада кенгроқ жалб қилиш, бугун юртимизда туризм тадбиркорлиги қандай қўллаб-қувватлаётганлиги ҳақида суҳбатлашдик.