Президент қарори билан 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), картошка ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма ва Ўзбекистонга олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.
Сешанба куни Россиядан Тошкент метрополитени учун келтирилган янги 20 та вагонлар тақдимоти бўлиб ўтди. «Ўзбекистон темир йўллари» маълумотига кўра, мазкур метро вагонлари янги техник ечимларга эга бўлиб, электр энергиясини 35 фоизгача тежайди.
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали суҳбатлашди.
Соат 20:00га қадар президент сайловида овоз берганлар 80,8%дан ошди. Дастлабки натижалар эртага эълон қилинади.
«Толибон» Афғонистоннинг Ўзбекистондан электр энергияси импорти бўйича барча қарзларини тўлиқ тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олди.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида «Шўрланишни тўхтатиш – тупроқ унумдорлигини ошириш» мавзусида
Ўзбекистонда Tracker ва Onix автомобилларини ишлаб чиқариш 427 миллион долларни ташкил қилади. Бу ҳақда 2024 йилгача бўлган инвестиция дастури лойиҳасига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Президент қарори билан 2024 йил 1 январгача сунъий мўйна, зиғирпоя ва сунъий толалардан тўқилган газламалар, шиша иплар ҳамда шиша толали матоларга импорт божи қўлланилмайди.
Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида “Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама марказида бўлди. Қайд этилганидек, қонун билан амалдаги Божхона кодексининг 81 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Пойтахтимизда “Марказий Осиё мамлакатларида энергетика, сув ва ер ресурсларини самарали ривожлантириш масалаларига бағишланган юқори даражадаги мулоқот” мавзусида конференция бўлиб ўтди.