Новости

«Толибон» Ўзбекистонга электр бўйича барча қарзларни тўлаб беришга ваъда берди

«Толибон» Афғонистоннинг Ўзбекистондан электр энергияси импорти бўйича барча қарзларини тўлиқ тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида шўрланган тупроқлар бўйича Глобал симпозиум ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида «Шўрланишни тўхтатиш – тупроқ унумдорлигини ошириш» мавзусида

Ўзбекистонда Tracker ва Onix автомобилларини ишлаб чиқариш 427 миллион долларни ташкил қилади

Ўзбекистонда Tracker ва Onix автомобилларини ишлаб чиқариш 427 миллион долларни ташкил қилади. Бу ҳақда 2024 йилгача бўлган инвестиция дастури лойиҳасига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

2024 йилгача айрим турдаги газлама ва матолар импорт божидан озод қилинди

Президент қарори билан 2024 йил 1 январгача сунъий мўйна, зиғирпоя ва сунъий толалардан тўқилган газламалар, шиша иплар ҳамда шиша толали матоларга импорт божи қўлланилмайди.

Божхона кодексининг 81 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда

     Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида “Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама марказида бўлди. Қайд этилганидек, қонун билан амалдаги Божхона кодексининг 81 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Марказий Осиё мамлакатларида энергетика, сув ва ер ресурсларини самарали ривожлантириш бўйича конференция бўлиб ўтди

Пойтахтимизда “Марказий Осиё мамлакатларида энергетика, сув ва ер ресурсларини самарали ривожлантириш масалаларига бағишланган юқори даражадаги мулоқот” мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда гўшт, картошка ва балиқ маҳсулотлари нархлари барқарорлаштирилади.

Парламент қуйи палатаси депутатлари бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш ва айланмасига оид қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)ни тўлаш бўйича имтиёзлар жорий этишни назарда тутувчи қонун қабул қилишган.

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 4,36 сўмга пасайиб, 10 700,64 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

Пахта терими механизациясини 5 йилда 60%га етказиш режалаштирилмоқда. Уни 2016 йилда 80%га етказиш режалаштирилган эди

Президентнинг маълум қилишича, кейинги 5 йилда пахта терими механизацияси 15%дан 60 га етказилади. 2013 йилда бош вазир бўлган Шавкат Мирзиёев 2016 йилдан 80−90% пахта ҳосилини машинада теришга ўтилиши режалаштирилганини айтган эди.

ФАО ва «Zamin» Халқаро жамоат фонди томонидан Бутунжаҳон озиқ-овқат кунига бағишланган қўшма акция ташкил этилди

Ҳар йили 16 октябрда дунё миқёсида Бутунжаҳон озиқ-овқат куни нишонланади

  • Реклама

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Oloy , 1

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.