2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга 100 миллион долларлик 281,6 миллион литр моторли бензин импорт қилинди, деб хабар беради Podrobno.uz нашри Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде билан ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада чуқурлаштиришнинг истиқболлари юзасидан музокаралар олиб борди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов «Мамлакатлар платформаси»нинг Ўзбекистон бўйича йиғилишида иштирок этди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Глобал Экологик Жамғарманинг молиявий кўмаги билан амалга оширилаётган
Жорий ойда Давлат солиқ қўмитаси кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш интерактив хизмати — E-ijara дастурини ишга туширди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида ташиш ва сақлаш соҳасида 1 733 та корхоналар янги ташкил этилган.
Марказий банк раҳбарияти Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Рон Ван Руден бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.
«Bloomberg»да ёзилишича, Хитойда электр энергиясини ортиқча истеъмол қилинишига қарши кураш бошланди.
Ford ва Кореянинг SK Innovation компанияси Теннесси ва Кентукки шаҳарларида иккита завод қуришга 11,4 миллиард доллар сарфлайди, деб ёзади TechCrunch нашри. Улар батареялар ва F-150 Light’нинг янги авлод электр юк машиналарини ишлаб чиқаришда ишлатилади. Ўн йилликнинг охирига келиб, бу Ford’га барча транспорт воситаларининг 50 фоизигача электр тортиш режимига ўтишга имкон беради.
«Forbes» маълумотларига кўра, дунёдаги энг бой миллиардерлар рўйхатида етакчи ўзгарган. Янги рўйхатда биринчи ўринни Amazon асосчисини ортда қолдириб, бойлиги 200 миллиард доллардан ошган Элон Маск эгаллади.