Новости

Марказий банкининг эсдалик пул белгиларини тайёрлаш, сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Унга кўра, эсдалик пул белгилари муомаладаги банкноталар ва тангалар каби Ўзбекистон Республикаси ҳудудида номинал қийматга эга нақд пул шаклидаги қонуний тўлов воситаси ҳамда номинал қийматидан юқори баҳоланувчи нумизматика, коллекциялаш, инвестиция ва жамғариш объектлари сифатида муомалада бўлиши мумкин;

Cobalt” — Қозоғистонда энг харидоргир автомобиль

Қозоғистон автомобиль ассоциациясининг маълумотларига кўра, мамлакатда енгил автомобиллар сотуви бўйича “Chevrolet” жорий йилнинг ўтган етти ойи давомида етакчилик қилиб келмоқда.

«SpaceX» космик сайёҳларни Ерга олиб тушди

«SpaceX» компаниясининг «Crew Dragon» ҳаво кемаси биринчи марта тўлиқ фуқаролик экипажининг Ер орбитасига қилган уч кунлик парвозини якунлади.

Жаҳон банки Doing Business ҳисоботини эълон қилишни тўхтатади

Жаҳон банки (ЖБ) турли мамлакатларда бизнес юритиш ҳолатлари ва шароитлари бўйича Doing Business маърузасини нашр қилишни тўхтатади, дейилади ЖБ эълон қилган хабарда.

«Навоий КМК» олтин рудаларини қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуради

10 сентябрь куни қабул қилинган ҳукумат қарори билан «Пистали» конида таркибида олтин бўлган маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуриш (6-ГМЗ) инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари тасдиқланди. Объект 2024 йилнинг декабрида фойдаланишга топширилади. Мажмуанинг ишга туширилиши 4 млн тонна ҳажмдаги олтин рудасини қазиб олиш бўйича қўшимча қувватларни яратиш имконини беради. Лойиҳанинг умумий қиймати 274,7 млн доллар. Лойиҳа учун 245,1 млн доллар миқдоридаги хорижий банкларнинг кредитлари жалб этилади, қолган маблағлар НКМКнинг ўз ҳисобидан қопланади. Манба: gazeta.uz

«SpaceX» миссияси доирасида тўрт сайёҳ билан «Dragon» орбитага чиқарилди

Космик туризм янги босқичга ўтди: Элон Маскнинг «SpaceX» компаниясининг «Dragon» капсуласида орбитага тўртта «ҳаваскор астронавт» чиқди, дея хабар берди ВВС.

Жорий йилнинг 8 ойида Ўзбекистонга 4,9 млрд. АҚШ доллари ҳажмида пул ўтказмалари амалга оширилди

2021 йилнинг январь-август ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми қарийб 4,9 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

ФАО Қашқадарё вилоятининг қурғоқчил туманидаги қудуқни қайта тиклашга ёрдам берди

Мутахассисларнинг фикрича, яйловлардан меъёрдан ортиқ фойдаланиш, шунингдек, чорва молларини меъёридан кам боқиш зарарли ҳисобланади.

Ўзбекистон тадбиркорлари учун қўшимча имкониятлар пайдо бўлади

Ўзбекистон тадбиркорлари учун www.skladi.uz омборхона ахборот-логистик портал орқали қўшимча имкониятлар яратиляпти.

Ўзбекистон қиймати 7 миллион АҚШ долларидан кўпроқ миқдорда сабзи экспорт қилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон 10 та давлатга қиймати 7,0 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 47,4 минг тонна сабзи экспорт қилган.

  • Реклама

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Oloy , 1

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.