Новости

ФАО Наманган вилоятининг тоғли туманларида ўрмонлар барпо этиш тадбирларини олиб бормоқда

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Глобал экологик фонд (ГЭФ)

Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши прогнозини яхшилади

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти жорий йилда 6,2 фоиз ўсиши ва келгуси йилда 5,6 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда. Бу ҳақида Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича иқтисодий ҳисоботининг янги нашрида қайд етилган. Июнь ойида Жаҳон банки Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 4,8 фоизни ташкил қилишини прогноз қилганди.

Ўзбекистон Россиядан 1 млн гектар ер майдонини ижарага олмоқчи

Ўзбекистон Россия ҳудудидан 1 млн гектар ер майдонини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ижарага олмоқчи. Ижара ерларидан олинган ҳосил Ўзбекистоннинг ички бозоридаги талабни қондиришга йўналтирилади.

Табиий газ импортчилари божхона божини тўлашдан озод қилинди

Президентнинг 6 октябрдаги фармони билан 2021 йил 1 октябрдан юридик шахслар табиий газни Ўзбекистон ҳудудига импорт қилишда божхона божидан озод қилинди.

Россияда аҳолини электрон рўйхатга олиш ўзбек тилида ҳам амалга оширилади

Россия аҳолисини рўйхатга олишда хорижий ишчиларни ҳам иштирок этишга чорлаш мақсадида Росстатда бир неча тилдаги махсус буклетлар ва варақалар тайёрланди.

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 2 фоизга кўпайиб, 35 миллиондан ошди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси сони 35 млн. 79,2 минг кишини ташкил этмоқда.

Ўзбекистон «қуруқлик портлари» тўғрисидаги битимга қўшилди

Ўзбекистон халқаро юкларни ташишни соддалаштиришга мўлжалланган «Қуруқлик портлари» тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга қўшилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон электр энергия етказиб бериш бўйича қўшимча келишув имзолади

Туркманистондан Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш ҳақидаги келишув яна бир йилга узайтирилди. Умумий ҳажмлар ва нархлар ошкор қилинмади, аммо ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратовнинг сўзларига кўра, тарифлар аввалги даражада сақланиб қолган.

Марк Цукерберг Facebook, Instagram ва WhatsApp фаолиятидаги узилишлар туфайли бир неча миллиард доллар йўқотди

Facebook бош директори Марк Цукерберг Facebook, Instagram ижтимоий тармоқлари, шунингдек WhatsApp мессенжери фаолиятидаги узилишлар туфайли 6,6 миллиард доллар йўқотди, деб хабар берди «Forbes» нашри хабар берди.

Ўзбекистон ва Туркманистон биргаликда автомобиль ишлаб чиқаради

Ўзбекистон ва Туркманистон ҳамкорликда автомобиль ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Кеча Тошкентда бўлиб ўтган Туркманистон-Ўзбекистон иқтисодий форумида қўшма корхоналар очиш тўғрисида келишувга эришилди. Бу ҳақида Repost.uz сайти Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов баёнотига асосланиб хабар берди.

  • Реклама

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.