Ўзбекистонда Президент университети ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида айтилган.
Марғилон ва Қўқонда арзон уй-жойлар қурилади, иссиқлик тизими модернизация қилинади. Муҳокама учун эълон қилинган президент қарори лойиҳасига кўра, 2020-2024 йилларда Фарғона вилоятининг Марғилон ва Қўқон шаҳарлари комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба 2020 йил учун QSнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари рейтингида қайд этилди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига директор тайинланди. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилади.
«Ўзбекнефтегаз» таркибига кирувчи Шўртан газ-кимё мажмуаси 2001 йилда «Шўртан» газоконденсат кони ўрнида фойдаланишга топширилган.
2019 йил 14 октябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Торлот билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси президенти “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Tashkent City халқаро бизнес марказининг илк объектлари – Конгресс холл ва «Hilton» меҳмонхонаси қуриб битказилди. Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни ушбу иншоотларни келиб кўрди.
Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Олмазор туманида янги жойда қад ростлаган Тошкент чинни заводини бориб кўрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фарғона вилояти «Тараққиёт» аҳолини турмуш тарзини ривожлантириш маркази вакили Шамшод Юнусов лойиҳа ҳақида батафсил маълумот берди.