Маълум бўлишича, бугунги кунга қадар агентлик томонидан юзга яқин номзодларга тегишли тавсиялар берилган.
«Реклама тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририда рекламаларнинг давлат тилида берилиши зарурлиги, реклама берувчи хоҳишига кўра уни исталган тилда такрорий вариантини ҳам эълон қилиш мумкинлиги белгилаб қўйилиши кутиляпти.
1 ноябрдан бошлаб “Б.Конисбаев” чегара ўтказиш пунктида пиёда жисмоний шахслар, енгил автотранспорт ва 3,5 тоннагача юк кўтариш қобилиятига эга бўлган юк автотранспорт воситалари ҳаракати 2020 йил 1 ярмига қадар тўхтатилади.
Ўзбекистонда Президент университети ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида айтилган.
Марғилон ва Қўқонда арзон уй-жойлар қурилади, иссиқлик тизими модернизация қилинади. Муҳокама учун эълон қилинган президент қарори лойиҳасига кўра, 2020-2024 йилларда Фарғона вилоятининг Марғилон ва Қўқон шаҳарлари комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба 2020 йил учун QSнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари рейтингида қайд этилди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига директор тайинланди. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилади.
«Ўзбекнефтегаз» таркибига кирувчи Шўртан газ-кимё мажмуаси 2001 йилда «Шўртан» газоконденсат кони ўрнида фойдаланишга топширилган.
2019 йил 14 октябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Торлот билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси президенти “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.