(O´zbek) Sog‘lom millat – buyuk kelajakka asos!

1-2/2018

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Миллатнинг саломат­лиги ва генафондини яхши­лаш­га замон талаблари даражасида ёндашадиган, инсон соғли­ғини асрашни му­қаддас бурч сифатида қабул қилади­ган юксак савияли ва салоҳиятли кадрлар тайёрлаш энг муҳим устувор вазифалардан ҳисобланади. Мамлакатимизда ушбу масалага жиддий эътибор берилиши билан бирга давлат бюджети маб­лағ­ларининг сал­моқли улуши соғлиқ­ни сақлаш тизимига йўналтирилиши бежиз эмас.
     Шу ўринда айтиш жоизки, соҳада амалга оширилаётган устувор исло­ҳотлар, ғамхўрликлар ўз натижаларини бермоқда. Сўнгги йилларда со­ҳага доир дастурлар тайёрланиши, ва­зифалар белгиланиши, ижроси таъ­минланиши ва тизимли чора-тадбирлар қўлланишидан ягона мақсад – ин­сонлар соғлиғини асраш, жисмонан ва маънан баркамол, мус­тақил фикр­га ва юксак интеллектуал салоҳиятга эга ёш авлодни тарбиялашдан иборат. Айни пайтда со­ҳа­даги комплекс чора-тадбирларга асосан юртимиз­даги барча тиббиёт муассасалари юқори малакали кадр­лар би­лан бойи­тилиб, замонавий ва ил­ғор тиб­бий асбоб-ускуналар билан жиҳоз­лан­моқ­да. Бу жиҳат вилоятда кечаётган ижобий ўзгаришлар, барча соҳа­ларда барқарор иқтисодий ўсиш суръ­атларини таъминлашга, ви­лоят аҳлининг кўтаринки кайфия­тига ижобий таъсир этмоқда.
     Мустақиллик йиллари мамлакатимизда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг ўзига хос миллий модели яратилди. Барча ҳудудларда жаҳон андозасига мос хизмат кўрсатувчи тиб­биёт муассасалари ишга туширилиши ва ривожланиши натижасида турли касалликларнинг олди олиниб, баъзи бир касалликлар умуман қайд этилмади. Жумладан, оналар ва болалар соғлиғини сақлашга йўналтирилган алоҳида дастур амалга оширилиши сабабли ҳудудлардаги аҳоли энди пойтахтга келиб вақтини ҳам, маблағини ҳам йўқотмайди. Бугун олис қишлоқларда ҳам юксак савия­даги малакали шифокорлар мураккаб операцияларни муваффақиятли амал­га оширмоқда. Соҳада қўллана­ётган илғор тиббий анжомлар муваффа­қиятлар гарови бўлиб, модерниза­ция ишлари барча тиббиёт муассасасига татбиқ этилмоқда. Жумладан, «Саломатлик-2» лойиҳаси доирасида вилоятдаги 174 та ҚВПнинг 124 таси ОТБ, 50 таси Япониянинг «Жайка» хал­қаро ташкилотининг 4,7 млрд. сўмлик, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, туғруқ муассасаларига 1,1 млрд. сўмлик ЭКГ, УТТ, дистилятор, лаборатория ҳамда дори-дармон жиҳоз­лари, йўргаклаш столи, биокимёвий анализатор, автоклав, стоматологик ҳамда бошқа тиббиёт ускуналари етказиб берилиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати оширилди.
     Айни пайтда қарийб 1,3 млн. нафар аҳолига 4246 ўринга мўлжалланган 37 та шифохона, 16000 қабул қув­ватига эга 125 та амбулатор-поликлиника, шу жумладан, 174 та ҚВП тиббий хизмат кўрсатмоқда. Соғлиқ­ни сақлаш тизимида фаолият юритаётган 1892 нафар шифокор, 8000 нафар ўрта тиббиёт ходимларидан икки нафари тиббиёт фанлари док­тори, 14 нафари тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасига эга. Жиззах вилоятининг шифокорлар билан таъминланиш кўрсаткичи ҳар 10 минг нафар аҳолига 14,5 ва ўрта тиббиёт ходимлари билан таъминланиш кўрсаткичи 94,2 тани ташкил этмоқда.
     Соғлиқни сақлаш бошқармаси ти­зими муассасалари таркибига 44 та шифохона, олтита шифо ўринларига эга диспансер ва бешта марказ киритилган. Бундан ташқари, муста­қил қон қуйиш маркази ҳамда 13 та бош­қа муассасалар таркибига кирувчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимлари, Саломатлик ва тиббий статис­тика институтининг вилоят филиали, суд-тиббий экспертиза бюроси, иккита санатория муассасаси аҳоли саломатлигини тиклаш ва соғлиғини янада яхшилаш йўлида самарали фаолият кўрсатмоқда.
     Бугун аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш, оналар ва бола­лар саломатлигини муҳофаза қилиш­га эътибор ҳар қачонгидан ҳам юқо­ри. Болалар стоматология поликлиникаси, вилоят юқумли касалликлари, сил касалликлари шифохонаси, кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази, Перинатал ва репродуктив саломатлик марказлари, шунингдек, кўп­лаб хусусий тиббиёт масканлари фаолият юритмоқда.
     Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғига асосан ҳисобот даврида ҳудудда яшовчи 841285 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиши режалаштирилгани ҳол­да, 817026 нафари кўрикдан ўтказилди (97 %), шундан 346 минг нафарида турли касалликлар аниқла­ниб, 320 мингга яқини амбулатор ва стационар шароитларда даволанди. Вилоятдаги 77 та нодавлат тиббиёт муассасаларидан бештаси санатория, 21 таси кўп тармоқли стационар, 56 та амбулатор шароитда ишловчи тиббиёт муассасасидан 21 таси стоматология хизматларини кўрсатади. Уш­бу муассасаларнинг 52 таси Жиззах шаҳрида, саккизтаси Ш.Рашидов, ет­ти­таси Зомин, тўрттаси Ғаллаорол, учтаси Пахтакор, биттаси Зарбдор, биттаси Мирзачўл, биттаси Янгиобод туманларида фаолият кўрсатмоқда.
     Тиббиётга илғор технологияларни жалб этиш юзасидан тизимли ишлар олиб борилиб, бугунги кунда ви­лоятнинг барча туман тиббиёт бир­лашмалари, марказий шифохоналари, кўп тармоқли марказий поликлиникалари замонавий тиббий асбоб-ускунлар билан жиҳозланди. Жумладан, 1- ва 2-типдаги рентген аппаратлари, дигитайзер, автоклав, УТТ, ЭКГ, стерилизатор, гастрофиброс­коп, отоскоп, офтальмоскоп, совуткич, музлаткич ва бошқалар тиббиёт ходимлари фаолиятида турли даражадаги қулайликлар яратишга хизмат қилмоқда. Жиззах шаҳрида юқори технологияли диагностик магнит резонансли компьютер томография аппарати ўрнатилган. Тиббиёт ходимлари малакасини оширишда, уларни касбий қайта тайёрлашга эътибор бе­ришда жиддий ҳисобланган тўқ­қиз­та мутахассислик бўйича туман тиббиёт бирлашмалари ва оилавий поликлиника шифокорлари ва ўрта тиббиёт ходимлари мунтазам ўқув семинарларида иштирок этиши йўлга қўйилган. Сўнгги ўқув семинарида 72 нафар шифокор ҚВП, оилавий поликлиника УАШларига «Саломатлик-2» лойиҳаси бўйича каскад услубидаги семинарда иштирок этмоқда. Семинарлар педиатрия, репродуктив саломатлик, эндокринология ва жар­роҳлик йўналишидаги мутахассисликларнинг долзарб мавзуларига қа­ратилган бўлиб, тиббиёт ходимлари ўзлари учун зарур кўникма ва билим олишларида ижобий натижа бермоқда.
     Вазирлар Маҳкамасининг тегиш­ли қарорига кўра, Жиззах шаҳри­даги бешта оилавий поликлиника уч йилдан буён аҳолига юқори савиядаги тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Шошилинч тиббий ёрдам хизмати са­марадорлигини ошириш мақсади­да жорий йил ҳисобот даврида тез тиббий ёрдам бўлимларига 45 та автомашина ажратилди. Тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун инвестиция дас­тури асосида саккизта шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари, тўртта вилоят даволаш муассасасида қури­лиш-таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга оширилди.
     Юртимизда инсон саломатлигига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиб, аҳоли саломатлиги йўлида зарур шароитлар яратилаётган экан, айни пайтда, тиббиёт ходимларидан ҳам юқори билим ва ма­лака талаб этилмоқда. Бу ўз навба­тида, соҳада салмоқли ишлар амалга оширилишига, шифокорлар мунтазам равишда ўз устида ишлаб билимини ошириши соҳанинг ўзига хос муваффақиятларига сабаб бўлмоқда. Малакали шифокорлар юрак қон-томири, кўз микрохирургияси, эшитиш билан боғлиқ муаммолари мавжуд гўдакларда кохлеар мураккаб жар­роҳлик операцияларини муваф­фа­қиятли амалга оширмоқда. Бу билан шифокорлар кўплаб беморларнинг умри узайишига, кўз нурлари тикланишига, эшитиш бахтидан мосуво бўлган гўдакларга эшитиш имконини беришмоқда.
     Шу жумладан, аёл ва ўсмирлар, гўдаклардаги мавжуд бўлган баъзи бир нуқсон ва муаммолар ўз вақтида аниқланиб, уларнинг даволаниш бос­қичига ўтган касалликларининг олди олинишига эришилмоқда.
     Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш таш­килотининг таснифига кўра, инсоннинг соғлом бўлиши, рисоладагидек яшаши 55 фоиз унинг ҳаёт тар­зига боғлиқ экан. Ҳар бир инсон соғ­лом турмуш тарзига риоя этиши учун кунлик тартибни тўғри ташкил этиши, тиббий кўрикдан вақтида ўтиши, ов­қатланиш қоидасига амал қилиши, бадантарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши, вақтида дам олиши, ҳаётда учрайдиган муаммо ва қийинчиликни хотиржамлик билан ҳал этишига узвий боғлиқ. Оилада кат­таларнинг соғлом турмуш тарзига амал қилиши кичикларга ибрат. Шу боис, миллатимиз генофондини тоза сақлаш ҳар биримизга боғлиқли­ги ва наслимиз соғлом бўлиши бугун­ги амалларимиз натижаси эканлигини унутмаслигимиз даркор.
     Хулоса шуки, вилоятда фаолият юритаётган ҳар бир тиббиёт ходими ва соғлом турмуш тарафдори бўлган вилоят аҳли ана шу масъулиятни чу­қур ҳис этган ҳолда ҳаёт кечириши, ёш авлод – ўғил-қизларига ижобий фазилатларини намоён этиши, жўш­қин ва мазмунли ҳаёт тарзи билан иб­рат кўрсатиши лозим. Зеро, соғлом миллатгина буюк келажакни қура олади!
 
Олимжон САТТОРОВ,
«O‘zIA» мухбиримиз

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Скоро

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.