(O´zbek) ДЕТРАЛЕКС: варикозга «ЙЎҚ» деймиз!

6/2021

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Замонавий дунё инсоният ўз ҳаётини енгиллаштириши учун кашф этилган янги технологияларга бой. Бироқ технологик тараққиёт билан бирга янги муаммолар, шу жумладан, соғлиқ билан боғлиқ муаммолар ҳам пайдо бўлади. Ушбу муаммолар турмуш тарзи ва даражаси, даромадлар, касб ва урф-одатлардан қатъий назар ҳеч кимни четлаб ўтмайди. Инсонда пайдо бўлган қулай турмуш шароити – бу яхши, лекин парадокс шундаки, қулайлик қанча кўп бўлса, касалликлар ҳам шунча кўп пайдо бўлмоқда.
 
     ВАРИКОЗ ВА КИМ УНГА МОЙИЛ?
     Тобора кўпроқ қурбонларни ўз домига тартиб бораётган маккор касалликлардан бири – бу кам ҳаракат ҳаёт тарзи ва ёмон одатлар натижасида пайдо бўладиган томирлар ва қон айланиши билан боғлиқ муаммолар туфайли ривожланадиган варикоз ва унга ҳамроҳлик қиладиган касалликлар (тромбофлебит, геморрой, тромбоэмболия, трофик яралар ва б.). Одам жуда кўп ўтиради – транспортда, иш ёки ўқиш жойида, уйда…
     Афсуски, ушбу касаллик нафақат «енгил ишни бажарувчилар»ни, балки оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланувчиларни, шунингдек, касбий зарурат туфайли соатлаб оёқда туриб ишлашга мажбурларни ҳам қамраб олади. Мутлақ ҳамма – савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари ҳам, зиёли ва ишчи муҳит вакиллари ҳам хавф-хатар зонасида. Ҳолат стресслар, шунингдек, ортиқча овқатланиш, чекиш каби ёмон одатлар ва лимфатик, қон юрадиган ва томир тизимларининг фаолиятига бевосита таъсир кўрсатадиган бошқа омиллар туфайли оғирлашади.
     Натижада қон айланиши бузилади, томирлар ва капилляр деворларининг мўртлигига, клапанлар, веналарнинг тўсилиши ва чўзилишига, шиш, капилляр тўрлар, лимфатик тугунлар, геморрооидал зичликларнинг пайдо бўлишига, вена томирларининг бўртиб чиқишига олиб келадиган веноз-лимфатик турғунлик юз беради, тромбоз ҳосил бўлади. Косметик камчиликлардан ташқари нохушлик, чарчоқ ва оёқларда томир тортишиши, қичиш, санчиш, увушиб қолиш, оғриқлар каби жисмоний ло­ҳасликлар мажмуи пайдо бўлади.
     Албатта, касалликнинг айрим ташқи белгиларига жарроҳлик йўли билан барҳам бериш мумкин, аммо ушбу даволаш усули муаммодан тўлиқ халос этмайди, у қолади ва ҳатто қайталаниш эҳтимоли билан яна пайдо бўлиши мумкин. Бу маккор касаллик пировардида бизнинг ҳузурли ҳаётимизни беҳаловат машаққатли кун кечиришга айлантирган ҳолда эркакларнинг кучини, аёлларнинг гўзаллигини тортиб олади.
 
     НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
     Ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлигини қандай қилиб тиклаш мумкин? Ахир, ЖССТ статистикасига кўра веналарнинг варикоз кенгайиши аллақачон аҳоли орасида энг кенг тарқалган касалликлар ўнлигидан жой олган бўлиб, сайёрадаги ҳар учинчи аёлга ва ҳар ўнинчи эркакка ушбу ташхис қўйилмоқда. Агар вақтида тўғри, комплекс даволаш ҳақида қайғурилмаса, оқибатлар ташвишланарли. Комплекс даволаш нафақат жарроҳлик йўли билан ва дори-дармонларни ўз ичига оладиган катта таъсир этиш доирасини назарда тутади, балки аввало, турмуш тарзингизни, одатларингизни қайта кўриб чиқишингиз ва ишни ўзингиздан бошлашингиз муҳим. Биз ҳаётимизнинг фойдали ва зарарли таркибий қисм­лари ҳақида аллақачон билиб олганмиз, лекин биз учун ўзимизни ўзгартиришимиз жуда қийин. Аммо зарарли одатларни йўқотмасак ва ўз ҳаётимизга фойдали қои­даларни киритмасак, ҳеч қандай дори-дармон бизга ёрдам бермайди. Агар сизда касаллик жараёни бошланган ёки ҳатто эндигина бошланаётган бўлса, дори-дармонларсиз даволанишнинг иложи йўқ.
     Бугунги кунда фармацевтика бозорида таклифлар кўп. Ва бу нохуш ва оғриқли аломатларга қарши курашиш мумкин, дори-дармонларнинг кенг ассортименти эса улардан қутулиш учун умид уйғотади. Юқорида санаб ўтилган касалликларни даволаш учун қўлланиладиган кўплаб дори-дармонлар орасида Детралекс ҳам таклиф этилади. Ушбу препарат шифокорлар томонидан унинг организмнинг муаммоли жойларига чуқур даволовчи таъсири туфайли тавсия этилади.
 
     НИМА УЧУН ДУНЁДА ДЕТРАЛЕКСНИ НАФАҚАТ ВАРИКОЗНИ, БАЛКИ ГЕМОРРОЙНИ ҲАМ ДАВОЛАШ УЧУН ТАНЛАШАДИ?
     Венотоник Детралекс кенг таъсир доирасига эга бўлиб, у нафақат қон-томир муаммоларини, балки геморроидал тугунчаларни пайдо бўлишини қўзғатувчи турғун ҳодисаларни енгишда ёрдам беради. Веналар қувватини оширувчи бундай мақбул таъсирга унинг таркибида бир-бирининг даволовчи таъсирини кучайтирадиган бешта ўсимлик компоненти (флавоноидларнинг) мавжудлиги туфайли эришилади. Касалликнинг оғирлиги, шакли ва давомийлигига қараб препарат билан даволаш курси 500 мг ёки 1000 мг доза билан бир ойдан бир неча ойгача қилиб белгиланади.
Детралекс – бу юқори технологияларни қўллаган ҳолда яратилган асл препарат (дженерик эмас) бўлиб, у дорихона расталаридан жой олишдан олдин 100 дан ортиқ тадқиқотларда ўрганилган ва юқори даволовчи натижаларни кўрсатган. Энг янги микронизациялаш технологиясининг қўлланилиши туфайли препарат тезда сўрилади, веноз деворга кириб боради ва у қабул қи­линганидан кейин бир соат ичида таъсир кўрсата бошлайди.
     Детралекс Франциянинг машҳур “Les Laboratoires Servier Industrie” фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Европа фармацевтикаси, хусусан, Франция фармацевтикаси, аввало, чуқур илмий ва тажриба-лаборатория тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган ўсимлик моддалари ва табиий компонентлардан фойдаланишга асосланган дори воситаларининг юқори самарадорлиги ҳамда хавфсизлиги билан машҳур.
     Муаммоларингиз ўз ечимини кутмоқда. Детралекс – бу тўғри танлов. Биз Сизга ва яқинларингизга сиҳат-саломатлик тилаймиз!

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.