(O´zbek) Sug‘urta faoliyatida marketing axborot tizimlaridan foydalanish yo‘llari

4/2018

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бугунги кунда суғурта фао­лияти ҳар қандай давлат иқтисодиёти ўсиши узлуксизлигини ва барқарор­лигини таъминловчи ҳам­да бозор иқтисодиёти инфратузилмасини ташкил этувчи му­ҳим тармоқлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, у мамлакатдаги иқтисо­дий муносабатлар муваффақиятли ривожланишининг стратегик омиллари сирасига киради, ижтимоий масалаларни ва пенсия муаммоларини ҳал этишга, аҳоли турмушини янада фаровонлаштиришга, юртнинг инвестиция салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Стратегик аҳамиятга молик қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг ўзига хос босқичи эса жаҳон стандартларига жавоб берадиган, давлат ва суғуртачилар эҳ­тиёжларини қондирадиган миллий суғурта тизимини шакллантириш ва ривожлантиришдир.
     Суғурта соҳаси маркетингини йўл­га қўйиш товар ишлаб чиқариш соҳаси маркетингидан сезиларли даражада фарқ қилади ва қуйидаги­лардан иборат бўлади: 
     ● кўплаб потенциал мижозларда суғуртанинг асл моҳияти ҳақида етарли тушунча йўқлиги;
     ● суғурта шартномаси тузилгандан ва суғурта мукофотлари тўлангандан кейин маълум вақт ўтгач, су­ғурта ҳодисаси рўй бермаган тақ­дирда, суғурта тўлови амалга оширилмайди. Шу боис, мижоз суғурта­ловчи тақдим этадиган хизматларнинг сифати ва даражасини бу хусус­да шартнома тузилганидан кейин кўп вақт ўтгач баҳолаши мумкин;
     ● суғурталовчи ва суғурталанган шахс ўртасидаги муносабатлар одатда узоқ муддатли қилиб белгиланади. Суғурта шартномаси бўйича тузилгани боис мижозларга хизмат кўрсатиш жараёни суғурта мукофотлари тўлангандан сўнг тўхтамайди;
     ● суғурта маҳсулотларини патентлаш имкони йўқлиги рақобат­чилар томонидан муваффақиятли қатлам дастурларини тезкор нусхалашга олиб келади;
     ● суғурта ҳодисаси ёки тариф ре­жалари ўзгаришларини қабул қи­лиш­да суғурта назорати органидан бир ёки бошқа суғурта маҳсулотини сотиш ҳуқуқи бўйича дастлабки қарор­ни олиш зарурати ифода этилган суғурта бизнесини давлат томонидан тартибга солиш янги суғурта маҳсу­лотини бозорга чиқариш ва суғурта­ловчи учун хатти-ҳаракатлар эркинлигини пасайтиради.
 
 
 
Qayta sug‘urta qilishning sug‘urta amaliyotiga ta‛siri

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.