Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Бугунги кунда суғурта фаолияти ҳар қандай давлат иқтисодиёти ўсиши узлуксизлигини ва барқарорлигини таъминловчи ҳамда бозор иқтисодиёти инфратузилмасини ташкил этувчи муҳим тармоқлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, у мамлакатдаги иқтисодий муносабатлар муваффақиятли ривожланишининг стратегик омиллари сирасига киради, ижтимоий масалаларни ва пенсия муаммоларини ҳал этишга, аҳоли турмушини янада фаровонлаштиришга, юртнинг инвестиция салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Стратегик аҳамиятга молик қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг ўзига хос босқичи эса жаҳон стандартларига жавоб берадиган, давлат ва суғуртачилар эҳтиёжларини қондирадиган миллий суғурта тизимини шакллантириш ва ривожлантиришдир.
Суғурта соҳаси маркетингини йўлга қўйиш товар ишлаб чиқариш соҳаси маркетингидан сезиларли даражада фарқ қилади ва қуйидагилардан иборат бўлади:
● кўплаб потенциал мижозларда суғуртанинг асл моҳияти ҳақида етарли тушунча йўқлиги;
● суғурта шартномаси тузилгандан ва суғурта мукофотлари тўлангандан кейин маълум вақт ўтгач, суғурта ҳодисаси рўй бермаган тақдирда, суғурта тўлови амалга оширилмайди. Шу боис, мижоз суғурталовчи тақдим этадиган хизматларнинг сифати ва даражасини бу хусусда шартнома тузилганидан кейин кўп вақт ўтгач баҳолаши мумкин;
● суғурталовчи ва суғурталанган шахс ўртасидаги муносабатлар одатда узоқ муддатли қилиб белгиланади. Суғурта шартномаси бўйича тузилгани боис мижозларга хизмат кўрсатиш жараёни суғурта мукофотлари тўлангандан сўнг тўхтамайди;
● суғурта маҳсулотларини патентлаш имкони йўқлиги рақобатчилар томонидан муваффақиятли қатлам дастурларини тезкор нусхалашга олиб келади;
● суғурта ҳодисаси ёки тариф режалари ўзгаришларини қабул қилишда суғурта назорати органидан бир ёки бошқа суғурта маҳсулотини сотиш ҳуқуқи бўйича дастлабки қарорни олиш зарурати ифода этилган суғурта бизнесини давлат томонидан тартибга солиш янги суғурта маҳсулотини бозорга чиқариш ва суғурталовчи учун хатти-ҳаракатлар эркинлигини пасайтиради.
Qayta sug‘urta qilishning sug‘urta amaliyotiga ta‛siri