Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 23 март куни «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан аҳоли ва тадбиркорларга банк хизматларини кўрсатиш бўйича бир қатор қулайликлар яратиш белгиланган.
Жумладан, 2018 йил июль ойидан бошлаб юртимиздаги барча тижорат банкларига мижозлар дастлабки рухсатларсиз ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз кириши ва банк хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилди.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида акциядорлик тижорат Халқ банки тизимида бир қатор эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, банк томонидан аҳолига банк хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш ва мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида сўнгги йилларда республикадаги мавжуд барча туман ва шаҳар филиалларини замонавий қиёфада тўлиқ қайта таъмирлаб, «Банк хизматлари марказлари» ташкил этилмоқда.
Шунингдек, банк филиалларида «RECEPTION» фаолияти йўлга қўйилиб, мижозларга банк хизмати бўйича дастлабки маълумотлар берадиган 195 та маслаҳатчи лавозими ташкил этилди. Хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш, мижозларнинг эҳтиёжларини доимий мониторинг қилиб бориш мақсадида «Кюматик» русумидаги навбат кутиш тизими мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда.
Қарор ижроси доирасида 117 та филиалда «Банк хизматлари марказлари» фаолияти тўлиқ ташкил этилди. Қолган филиалларни ҳам фронт ва бек офисга ажратиш бўйича режа – график тасдиқланиб, унга асосан жорий йил якунига қадар яна 27 та филиалда ушбу хизматлар ташкил этилиши режалаштирилган.
Хусусан, яқинда Тошкент шаҳар Амалиёт бўлимида ҳам қурилиш ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бўлим замонавий техника воситалари ва мебель жиҳозлари билан таъминланди. Шунингдек, халқаро тўлов тизимларини бажарувчи кўп функцияли банкоматлар ўрнатилди. Бу эса жаҳон андозаларига мос равишда мижозларга замонавий, сифатли банк хизматларини кўрсатишни таъминлайди.
Шунингдек, бу ерда ўрнатилган электрон навбат ускунаси ёрдамида мижозлар навбатлари келишини олдиндан билиб туришади.
Qayta sug‘urta qilishning sug‘urta amaliyotiga ta‛siri