(O´zbek) Zamonaviy bank xizmatlari markazlari aholiga qo‘shimcha qulayliklar yaratmoqda

4/2018

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 23 март куни «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан аҳоли ва тадбиркорларга банк хизматларини кўрсатиш бўйича бир қатор қулайликлар яратиш белгиланган.
 
     Жумладан, 2018 йил июль ойи­дан бошлаб юртимиз­даги барча тижорат банкларига мижозлар дастлабки рухсатларсиз ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат­ларсиз кириши ва банк хизматларидан фойдаланиш имконияти яра­тилди.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида акциядорлик тижорат Халқ банки тизимида бир қатор эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, банк томонидан аҳолига банк хизматларини кўрсатиш си­фатини ошириш ва мижозларга қу­лайликлар яратиш мақсадида сўнг­ги йилларда республикадаги мав­жуд барча туман ва шаҳар филиалларини замонавий қиёфада тў­лиқ қайта таъмирлаб, «Банк хизматлари марказлари» ташкил этил­моқда.
     Шунингдек, банк филиалларида «RECEPTION» фаолияти йўлга қўйи­либ, мижозларга банк хизмати бўйича дастлабки маълумотлар берадиган 195 та маслаҳатчи лавозими ташкил этилди. Хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш, мижозларнинг эҳтиёж­ларини доимий мониторинг қилиб бориш мақсадида «Кюматик» русумидаги навбат кутиш тизими мижозларга хизмат кўрсатиб кел­моқда.
     Қарор ижроси доирасида 117 та филиалда «Банк хизматлари марказлари» фаолияти тўлиқ ташкил этилди. Қолган филиалларни ҳам фронт ва бек офисга ажратиш бўйича режа – график тасдиқланиб, унга асосан жорий йил якунига қадар яна 27 та филиалда ушбу хизматлар ташкил этилиши режалаштирилган.
     Хусусан, яқинда Тошкент шаҳар Амалиёт бўлимида ҳам қурилиш ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бўлим замонавий техника воситалари ва мебель жиҳозлари билан таъминланди. Шунингдек, хал­қаро тўлов тизимларини бажарувчи кўп функцияли банкоматлар ўрнатилди. Бу эса жаҳон андозаларига мос равишда мижозларга замонавий, сифатли банк хизматларини кўрсатишни таъминлайди.
     Шунингдек, бу ерда ўрнатилган электрон навбат ускунаси ёрдамида мижозлар навбатлари келишини олдиндан билиб туришади.
 
Qayta sug‘urta qilishning sug‘urta amaliyotiga ta‛siri

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.