(O´zbek) Энергия самарадорлиги – барқарор ривожланиш йўлида

2/2024

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 
     Давлатнинг иқтисодий ривожи, салоҳиятини юксалтириш йўлидаги омиллар мунтазам ишлашини таъминловчи ресурслар борки, улардан энг аҳамиятлиси – энергетик ресурслардир. Энергия ресурс­ларининг аҳамияти ва зарурияти, айниқса, ҳозирги электрон ҳукумат, электрон рақамлаштириш, қолаверса энергия таъминотида катта-кичик узилишлар юз берганда, кундалик ҳаётда яққол сезилади.
     Масалан, ХХ аср бошларида АҚШ­ни ларзага солган энергетик ин­қирозни ёдга олайлик. Бу инқироз мамлакат иқтисодиётини фалаж қи­либ, уни ҳар тарафлама заифлаштирди. Кўп йиллар ўтмай, 2021 йилнинг бошларида Марказий Осиёда ҳам энергетик инқироз кузатилиб, бир сутка давомида электр энергиясининг йўқлиги савдо, хизмат ва ишлаб чиқариш соҳалари, банк тизими, инфратузилма, корхоналар ва заводлар фаолиятини тўхтатди ва, албатта, мамлакат аҳолисини ҳам қийин шароитга туширди.
     Иқлим ўзгаришлари ва урушлар ҳам энергия тизимларини хавф остига қўйиб, миллионлаб одамларни таъсирлантиради. Бу каби энергетик инқирозлар пайтида инсоният учун энергия ресурсларининг глобал аҳа­мияти ва қадри яққол кўринади. Шу боис ҳам, техноген ва иқлим ўзгаришлари ҳамда инсон омили туфайли юзага келаётган замонавий муаммоларни ҳисобга олиб, бутун дунё давлатлари энергетика соҳаси­ни барқа­рор ривожлантириш учун мисли кў­рилмаган чора-тадбирларни амал­га оширмоқдаки, ўз ўрнида Ўзбекис­тон ҳам бундан мустасно эмас.
     Буни энергетика соҳасини ривожлантиришга қаратилган норма­тив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами ҳам исботлайди. Мамлакатда энергетика инфратузилмасини барқарор ривожлантириш, энергетика объектлари хавфсизлигини таъминлаш ва энергия самарадорлигини ошириш масалалари муваффақиятли ҳал этил­моқда. Аҳоли ва иқтисодиётнинг эҳ­тиёжларини қондириш учун электр энергияси ишлаб чиқариш ҳаж­ми кўпайтирилмоқда.
     Маълумки, ҳеч бир тармоқ ёки корхона ишончли энергия таъминотисиз самарали фаолият юрита олмайди. Бу таъминот, ўз навбатида, электр хизмати ходимларининг малакасига боғлиқ. Шу сабабли, «Navoiyazot» АЖда энергия хизматига, юқори малакали ва компетент мутахассис-электрикларни танлаш ва уларнинг малакасини оширишга катта эътибор қаратилади.
     Энергия хизмати корхонани бош­қариш ва унинг барқарор ривожланишини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. «Navoiyazot» АЖ бош электригининг вазифаларига электр энергияси, иссиқлик, газ ва сув ис­теъмолининг умумий ҳажмини бош­қариш ва оптималлаштириш каби долзарб масалаларни ҳал этиш киради.
     Энергия хизматининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
     ● энергия ресурслари истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олиш, носамарали истеъмол сабаб­ларини аниқлаш;
     ● энергия аудити ўтказиш, энергия тежаш режаларини ишлаб чи­қиш, янги технологиялар ва ускуналарни жорий этиш;
     ● энергия ускуналарига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;
     ● ишлаб чиқаришда энергия самарадорлигини ошириш;
     ● энергия таъминоти ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
     ● электротехника ходимларининг билим даражасини ошириш ва бошқа.
     Энергия хизматининг асосий кўрсаткичлари энергия тежаш ҳисобига ресурсларга сарфланадиган харажатларни камайтириш, энергия истеъмолини самарали бошқариш ва фойдани ошириш, электр ускуналарининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, авария ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишдир.
     Корхонанинг энергия хизмати таркибида электр таъминоти цехи фаолият юритади. Цех энергия таъминоти ташкилотларидан электр энергиясини қабул қилиш ва тақ­симлаш, корхонанинг истеъмол қи­лаётган электр энергиясини ҳисобга олиш, юқори кучланишли тақсимлаш электр қурилмаларига жорий ва капитал таъмирлашлар ўтказиш ҳамда электр ускуналарини созлаш билан шуғулланади. Цех таркибига 7 та асосий пасайиш станцияси, 2 та лаборатория ва 3 та участка киради, ҳо­зирда унда 215 нафар ишчи-хизматчи фаолият юритмоқда.
     Бундан қарийб 10 йил аввал «Navoiyazot» АЖнинг фаолиятида маҳ­сулот ишлаб чиқариш ҳажмини кў­пайтириш ва ишлаб чиқаришни қай­та жиҳозлаш ва модернизация қи­лиш ҳисобига унинг таннархини па­сайтириш устувор йўналиш этиб белгиланган эди. Ушбу вазифалар айтиш жоиз бўлса, ўтган давр мобайнида муваффақиятли бажарилди. Жумладан, 2011 йилдан 2014 йилгача корхона юқори энергия истеъмол қилувчи эскирган цехларни модернизация қилиш ҳисобига тайёр маҳ­сулот таннархини пасайтиришга эътибор қаратди.
     Масалан, органик ишлаб чиқа­риш цехида абгаз ёқиш қурилмасини қайта қуриш электр энергиясини тежаш ва буғ олиш мақсадида амалга оширилди, натижада абгазни утилизатор қозонларда ёқишдан чиқади­ган иссиқликни максимал даражада олишга имкон берди.
     «Navoiyazot» акциядорлик жамияти ҳамда унинг муҳим маҳсулот­лари бўлган сулфат кислотаси, каустик сода ва аммиак ишлаб чиқариш бўйича янги технологияларни жорий этиш орқали ўз ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилди. Оқи­батда, сулфат кислотаси (1200 тоннадан 2100 тоннагача кунига), аммиак селитраси (1500 тоннадан 2600 тоннагача кунига) ишлаб чи­қариш ҳажмлари ошди ва маҳ­сулот сифати яхшиланди. Шу билан бирга маҳсу­лот таннархи пасайди ва энергия самарадорлиги юқорилади.
     2019 йили Ўзбекистон Энергетика вазири «Navoiyazot» акциядорлик жамиятининг электроускуналарини ва инвестиция лойиҳалари доирасидаги вазифаларни амалга ошириш жараёнини ўрганиб чиқиш учун таш­риф буюриб, ўзаро келишилган янги устувор йўналишлар компания ривожига қўшимча имкониятлар очди.
     Яқин йилларда эса «Navoiyazot» акциядорлик жамиятининг ривожланиш стратегиясида энергия тежовчи технологияларни босқичма-бос­қич жорий этиш орқали энергия тежаш муҳим ўрин тутади. Ишлаб чи­қариш комплексларини модернизация қилиш натижасида минерал ўғитлар ишлаб чиқариш учун маҳсу­лот ҳажми ошади ва ишлаб чи­қариш барқарорлашади.
     1965-1967 йилларда ишга туширилган аммиак ишлаб чиқаришнинг биринчи ва иккинчи навбатдаги маънан ва физик жиҳатдан эскирган ишлаб чиқаришлари ўрнига янги ресурс тежовчи технологиялар ва ускуналар ўрнатилди. Булар энергия сарфини сезиларли даражада камайтириш ва ишлаб чиқариш жараёнларининг энергия самарадорлигини ошириш имконини берди.
     Корхонанинг барча ишлаб чиқа­риш цехлари ва комплексларини босқичма-босқич қайта жиҳозлаш нафақат корхонанинг кимёвий маҳ­сулотлар ишлаб чиқариш ҳаж­мини оширишга, балки атроф-муҳит­га зарарли чиқиндилар миқдорини камайтиришга ҳам хизмат қилиб, экологияни ҳам яхшилади.
 
 
Алишер САМИЕВ, бош энергетиги
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.