«Битта нарсани ёдимиздан чиқармаслигимиз керак. Кимдир ишлатилган ниқоб, шприц ва бошқа тиббий жиҳозларни кўча-кўйда бетартиб ташлаб кетишга уринса ёки кимдир уларни олса, нафақат тиббиёт муассасалари, санитария-эпидемиология назорати тизимидаги ташкилотлар, балки кенг жамоатчилик ҳам бунга қатъий муносабат билдириши керак.
Бизда бир-биримизни назорат қилиш тизими, минг афсуски, унчалик яхши ишламайди. Биз ҳеч қачон бировга: «Бундай қилма, ниқобингни тақиб ол, бундай юрма», деган эътирозларни айтишга ўрганмаганмиз.
Аниқроқ айтсак, кел, қўй, деган ҳолатда ийманамиз холос.
Аслини олганда, бу каби фикрларни ҳар биримиз билдиришга ўрганишимиз керак», деди Отабеков 27 март куни брифингда.