(O´zbek) Ўзбекистонда коронавирусга чалиниб тузалган беморлар сони 61 нафарга етди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан даволанаётган беморлардан яна 19 нафари тузалгани ҳақида маълум қилди.

Соғайганлар Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва бошқа масъуллар томонидан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилган.

Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусга чалиниб соғайганлар сони 61 нафарга етди.

«Бу каби самарали натижаларга эришишда, аввал хабар қилганимиздек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, шунингдек, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Япония каби қатор давлатларнинг нуфузли мутахассислари тавсияларидан фойдаланилаётгани, бундан ташқари, юртимизнинг пульмонолог, кардиолог, терапевт, эндокринолог каби етук мутахассислари билан телемулоқот ўрнатилиб, зарур тавсияларни олишаётгани, улар бир жамоа бўлиб фаолият кўрсатишаётгани муҳим омил бўлмоқда», – дейилади вазирлик хабарида.

Айни пайтда Ўзбекистонда 768 киши коронавирусдан даволанмоқда. 4 киши вафот этган, 61 бемор тўлиқ тузалиб, реабилитацияга ўтказилган.

12 апрель куни 66та янги ҳолат аниқланиб, жами зарарланиш ҳолатлари 833тага етди.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.