(O´zbek) Карантин чоралари юмшатилмоқда: Куннинг маълум қисмида автомобилдан фойдаланишга рухсат берилади

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Ўзбекистонда айрим карантин чоралари юмшатилмоқда. Хусусан, шахсий автомобилда куннинг айрим вақтларида ҳаракатланишга рухсат берилади. Бу ҳақда президент иштирокидаги видеоселекторда маълум қилинган.

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли орасида касалликка чалиниш динамикаси пасайиб бораётганини инобатга олиб, фуқаролар томонидан шахсий автотранспортдан фойдаланишга чекловларни ҳам секин-аста юмшатиш мақсадга мувофиқлигини айтиб ўтган.

Республика комиссияси тегишли чекловлар ўрнатилган ҳудудларда аҳоли томонидан эрталаб соат 7:00дан 10:00 гача ҳамда кечқурун 17:00 дан 20:00 гача шахсий автомашиналардан фойдаланишга рухсат берилишини таъминлайди.

Бунда шахсий автотранспортдан, биринчи навбатда, фуқароларнинг иш жойига, тиббиёт муассасаларига бориши ва уйига қайтиши, истеъмол маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббий буюмларни харид қилиши учун фойдаланиши мумкин.

Шахсий автотранспортлардан фойдаланишга рухсатномага эга бўлган ва етказиб бериш хизматлари билан шуғулланадиган фуқаролар ҳеч қандай чекловларсиз ўз машиналаридан фойдаланишлари мумкин.

Шунингдек, фуқароларнинг кўплаб мурожаатларини инобатга олган ҳолда, шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг ички ҳовли ва ҳудудларида ота-оналар ҳамроҳлигида болаларини сайр қилдиришга рухсат берилади. Бунда хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш талаб этилади.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.