(O´zbek) Тадбиркорларнинг яқин кўмакчиси ва ишончли ҳамкори

4/2020

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     «Агробанк» акциядорлик-тижорат банки ўз биз­несини бошлаш ния­тидаги ишбилармон­ларнинг, фаолиятини кен­гайтириш истагидаги кичик ва йирик тадбиркорларнинг бизнес ло­йиҳаларини молиявий қўллаб-қув­ватлаш ҳамда уларни амалиётга тат­биқ этиш борасида ҳам яқин кўмакчи ва ишончли ҳамкор сифатида са­марали фаолият юритиб келмоқда. Дунё миқёсида рўй берган ҳозирги пандемия шароитида аҳоли ва ми­жозларга банк хизматлари кўрса­тишни тиббий-гигиеник талаблар асосида ҳамда мақсадли иқтисодий тартибда ташкил этган ҳолда изчил давом эттирмоқда. Шунингдек, Сир­дарё вилоятининг сув тошқинидан талофат кўрган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги ишбилар­монларга мададкор бўлиш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиб бериш соҳасида ҳам муайян чора-тадбир­ларни амалга оширмоқда.
     Барчага аёнки, ҳозир ушбу ҳудуд­ларда тадбиркорликни янада ривож­лантириш, бизнес соҳибларига мо­лиявий кўмак бериш, ишбилармон­ларнинг тижорий лойиҳаларини қўл­лаб-қувватлаш устувор вазифа­лар сирасига киради. Банк жамоаси шу­ларни назарда тутиб, ўша ерлик кўп­лаб тадбиркорларнинг тижорий ло­йиҳаларини бизнес-режалари асо­сида молиялаштириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошир­моқда. Масалан, Сардоба туманидаги “Imkon qadri” МЧЖнинг қишлоқ хў­жалиги корхоналарига техника хиз­матлари кўрсатиш билан боғлиқ биз­нес лойи­ҳасини рўёбга чиқариши учун 2 мил­лиард 950 миллион сўм­лик кредит ажратди. Бу маблағ эва­зига корхона 8 та ғалла ўриш комбайни сотиб олди, қолаверса, лойиҳа ижроси доирасида 16 кишини муқим иш билан таъмин­лади. Бинобарин, у банкнинг молия­вий кўмагида ўз фаолиятини кенгай­тиришдан ташқа­ри янги иш ўринлари яратиш орқали маҳаллий аҳолининг моддий манфаатдорлигини оши­ришга ҳам ҳисса қўша бошлади.
     «Тожмаҳал Янгиобод» фермер хўжалиги замон талабларидан келиб чиқиб, экинларни томчилатиб суғо­риш технологиясини жорий этишни ўз олдига эзгу мақсад қилиб қўйган эди. Унинг бизнес лойиҳаси банкнинг Мирзаобод филиали томонидан 2 миллиард 200 миллион сўмлик кредит маблағи билан молиялаштирилди. Ҳозир айни йўналишда олиб бо­ри­лаётган саъй-ҳаракатлар нафа­қат сув ресурсларидан тежамкорона фой­даланишда, балки маҳсулот етиш­ти­ришни кўпайтиришда ҳам қўл кел­моқда. Шу асно қўшимча равишда 5 та янги иш ўрни очилгани ижобий баҳоланмоқда.
     Ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, «Агробанк» АТБ Сардоба сув омбори фожиаси жиддий зарар етказган туманларда тадбиркорликни ривож­лантириш, аҳолининг ва мижозлар­нинг банк хизматларига бўлган та­лабини тўлиқ қондириш йўлида фа­оллик кўрсатмоқда. Бу эса миллий иқтисодиётимиз янада тараққий эти­шига хизмат қилмоқда.
 
 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.