Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
«Агробанк» акциядорлик-тижорат банки ўз бизнесини бошлаш ниятидаги ишбилармонларнинг, фаолиятини кенгайтириш истагидаги кичик ва йирик тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни амалиётга татбиқ этиш борасида ҳам яқин кўмакчи ва ишончли ҳамкор сифатида самарали фаолият юритиб келмоқда. Дунё миқёсида рўй берган ҳозирги пандемия шароитида аҳоли ва мижозларга банк хизматлари кўрсатишни тиббий-гигиеник талаблар асосида ҳамда мақсадли иқтисодий тартибда ташкил этган ҳолда изчил давом эттирмоқда. Шунингдек, Сирдарё вилоятининг сув тошқинидан талофат кўрган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги ишбилармонларга мададкор бўлиш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиб бериш соҳасида ҳам муайян чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Барчага аёнки, ҳозир ушбу ҳудудларда тадбиркорликни янада ривожлантириш, бизнес соҳибларига молиявий кўмак бериш, ишбилармонларнинг тижорий лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш устувор вазифалар сирасига киради. Банк жамоаси шуларни назарда тутиб, ўша ерлик кўплаб тадбиркорларнинг тижорий лойиҳаларини бизнес-режалари асосида молиялаштириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Масалан, Сардоба туманидаги “Imkon qadri” МЧЖнинг қишлоқ хўжалиги корхоналарига техника хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ бизнес лойиҳасини рўёбга чиқариши учун 2 миллиард 950 миллион сўмлик кредит ажратди. Бу маблағ эвазига корхона 8 та ғалла ўриш комбайни сотиб олди, қолаверса, лойиҳа ижроси доирасида 16 кишини муқим иш билан таъминлади. Бинобарин, у банкнинг молиявий кўмагида ўз фаолиятини кенгайтиришдан ташқари янги иш ўринлари яратиш орқали маҳаллий аҳолининг моддий манфаатдорлигини оширишга ҳам ҳисса қўша бошлади.
«Тожмаҳал Янгиобод» фермер хўжалиги замон талабларидан келиб чиқиб, экинларни томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишни ўз олдига эзгу мақсад қилиб қўйган эди. Унинг бизнес лойиҳаси банкнинг Мирзаобод филиали томонидан 2 миллиард 200 миллион сўмлик кредит маблағи билан молиялаштирилди. Ҳозир айни йўналишда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар нафақат сув ресурсларидан тежамкорона фойдаланишда, балки маҳсулот етиштиришни кўпайтиришда ҳам қўл келмоқда. Шу асно қўшимча равишда 5 та янги иш ўрни очилгани ижобий баҳоланмоқда.
Ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, «Агробанк» АТБ Сардоба сув омбори фожиаси жиддий зарар етказган туманларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг ва мижозларнинг банк хизматларига бўлган талабини тўлиқ қондириш йўлида фаоллик кўрсатмоқда. Бу эса миллий иқтисодиётимиз янада тараққий этишига хизмат қилмоқда.