(O´zbek) Рақамли иқтисодиёт ва меҳнат бозори: яширин иқтисодиёт ва норасмий бандликни расмийлаштириш сари

6/2020

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Сўнгги ўн йилликда дун­ёда IT эволюцияси, мобиль телефон ва смартфонлар ҳамда технологияларнинг автомат­лаштирилиши жамият ҳаё­тини, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни тубдан ўзгартирди. Айниқса, интернетга уланиш мутлақо янги босқичга кўтарилди ва бундан буён биз «ҳақиқий» ва «виртуал» олам билан параллел равишда яшаймиз. Кенг қамровли уланиш туфайли ҳатто масофа ҳам бундан кейин долзарб муаммо бўлмай қолади. Рақам­лаштириш билимга асосланган ва марказлаштирилмаган ишлаб чиқа­ришга олиб келади ва осонлаштиради, шунингдек, технологик жиҳатдан ривожланган хизматларни («смарт–ақлли хизматларни») ривожлантириш имкониятини беради.
     Рақамли иқтисодиётнинг меҳнат бозорига таъсирини ўрганиш ва бунда тўртинчи саноат инқилобининг (The Fourth Industrial Revolution) тутган ўрни катта аҳамиятга эга. Маъ­лумки, биринчи саноат инқилоби – бу буғ двигатели, иккинчиси – электрлаштириш ва оммавий ишлаб чиқа­риш, учинчиси – компьютер ва тўртинчиси «Саноат 4.0» – АКТдан иборат бўлган рақамли инқилоб, киберфизик тизимларни ишлаб чиқариш ва саноатга оммавий киритиш ёки бошқача айтганда, оммавий тарзда қўл меҳнатидан машинага ўтишни билдиради. Ҳар қандай технологик ўзгаришлар каби тарихдаги ушбу технологик ишланмалар меҳнат бозорлари учун катта таъсир кучига эга. Бу эса АКТни кенг жорий этиш орқали норасмийдан расмий иқтисодиётга ўтишни соддалаштириш ва енгил­лаштиришни қўллаб-қувватлаётган мамлакатлар сонини оширмоқда.
     2020 йил мамлакатимизда «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб номланиши, «Рақамли Ўзбекистон–2030» стратегиясининг қабул қилиниши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳу­куматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ра­қамли иқтисодиётни шакллантириш, электрон ҳукумат тизимини тако­миллаштириш, ахборот технологиялари соҳасида инсон капиталини ривожлантириш; давлат хизматларини рақамли шаклга трансформация қилиш ва ахборот экотизимини яхшилаш; давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқ­лиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда коррупция ва бюрократиянинг олдини олишга қаратилган.
     «Boston Consulting Group» компанияси маълумотларига кўра, ра­қамли иқтисодиёт – бу онлайн-алоқа ва инновацион ра­қамли техноло­гиялардан иқтисодий тизимнинг барча иштирокчилари – айрим одамлардан тортиб йирик ком­паниялар ва давлатлар томонидан фойдаланишларидир.
     Рақамли иқтисодиётнинг кенга­йишига асосий сабаб – давлат бош­қаруви, консалтинг ва ахборот хизматлари, молия, улгуржи ва чакана савдо, турли коммунал хизматлар, шахсий ва ижтимоий хизматларда транзакция сегментининг ўсиши ҳи­собланади. Ўрганишлар рақамли иқ­тисодиёт турли соҳаларнинг 50 фоиздан ортиғи учун улкан ўзгаришларни келтириб чиқаришини кўрсатади. АКТ ва платформалари бизнес-моделларни тубдан ўзгартириши, воситачиларни олиб ташлаш ва оптималлаштириш орқали уларнинг самарадорлигини оширади.
Нобель мукофоти лауреати О. Уильям­соннинг сўзларига кўра, пост-индустриал иқтисодиёт ўзини горизонтал (иерархик бўлмаган) тар­моқ­лар ҳамкорлиги кўринишида қу­ради, улар қаттиқ вертикал иерархия­ларга қараганда ўз конфигурациясига кўра анча мослашувчан ва шу би­лан бирга атомистик бозорларга қа­ра­ганда кўпроқ интеграциялашган.
     Рақамли иқтисодиёт тадбиркорлик ва ностандарт бандлик, жумладан, ўзини ўзи иш билан банд қилиш учун янги имкониятлар яратади. Кўп ҳолларда АКТни ривожлантиришга йўналтирилган инвестициялар иқтисодий ўсиш кўринишида дивидендлар олиш, янги иш ўринларин яратиш, аҳоли ва бизнес учун янги хизмат турларининг пайдо бўлиши, электрон ҳукумат лойиҳалари доирасида давлат бошқаруви харажатларини қисқартириш учун хизмат қилади. Горизонтал тармоқларнинг иерархик тармоқларга нисбатан ўзаро муносабатларининг афзалликлари – бу доимо алмашинув тезлиги ва хилма-хиллигига боғлиқ бўлган янги иқтисодий ўсиш асосидир.
Халқаро Меҳнат Ташкилоти охирги ўн йилликда расмий секторга ўтиш учун мақсадли сиёсатни олиб бораётган мамлакатларнинг кўпайиб бораётганини ва ушбу сиёсат иқтисодий ўсиш ва таркибий ўзгаришлар билан бир қаторда мазкур мамлакатларда норасмийликни камайтиришга ёрдам бераётганлигини таъ­кидлайди.
 
 
Беҳзод ТАГАЕВ,
иқтисод фанлари номзоди
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.