(O´zbek) Қизилқум бағридаги мўъжиза

1/2021

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Қизилқум саҳроси. Ястаниб ётган қирларга туташ барханлар. Бундан бир неча йиллар олдин мана шу ҳувилла­ган кенгликда мисли кўрил­маган ўзгариш­лар содир бўлди. Ўзининг жозибадорлиги ҳамда Менделеев даврий жадвалида акс этган жамики металларга бой саҳро бағри­даги табиий бойликларни ўзлаштириш йўлида дадил қадам ташланди.
«Мурунтов» конининг очилиши халқаро геологлар жамоатчилиги то­монидан ўтган асрнинг қимматбаҳо металлар соҳасида қилинган энг катта кашфиёти сифатида тилга олинади. Бугунги кунда ҳам ушбу улкан кон иқтисодиётимиз ривожида ўз ўрнига эга.
     Шуни мамнуният билан таъкидлаш жоизки, қўлга киритаётган ютуқ­ларимиз доимий равишда дунё миқё­сида юксак эътироф этилиб келин­моқда. Яқинда Канаданинг нуфузли «Kitco» компанияси эълон қилган рей­тингга кўра, «Мурунтов» кони 2020 йилда жаҳондаги энг йирик олтин конлари ўртасида биринчи ўринни эгаллади. Бу хушхабар ана шундай эътирофнинг амалдаги намунасидир. Бу билан йиллар давомида дунёдаги энг йирик олтин кони мақомини сақ­лаб қолиб, келажакда жонажон корхонамиз равнақи ва юртимиз иқтисо­диётига барқарор хизмат қи­ламиз.
     Жамоамиз аҳлининг азму шижоа­ти билан ўтган йили 2 миллион унциядан зиёд олтин қазиб олиб, дунё­даги энг етакчи компанияларни ҳам ортда қолдирдик. Пировардида иккинчи ўрин 1,6 миллион унция олтин қазиб олинган АҚШнинг «Карлин» конига, учинчи ўрин эса Россиянинг «Олимпиада» конига насиб қилди.
     Эришилган барча натижаларда ишчи-хизматчиларимиз фидокорона меҳнати мужассам. Эътироф ва му­ваффақиятлар бизни янги марраларга руҳлантиради.
     …1958 йилдан бошлаб конда бур­ғулаш ишлари ўрганилиб, рудани қазиб олиш, қайта ишлаш мажмуалари фойдаланишга топширилди ва очиқ кон қазиш ишлари бошланди. 1967 йилнинг 5 мартида «Мурунтов» очиқ конида биринчи оммавий порт­латиш ишлари амалга оширилди.
     1969 йил 21 июль. Бу кун чўллар қаърида яшириниб ётган табиий бойликларни қидириб топишга жазм этган жамоа ҳаётида муҳим сана ҳи­собланади. Шу куни оғирлиги 11 килограмму 820 грамм бўлган «Мурунтов» кони олтинининг биринчи қуй­маси олинган. Бу маҳсулот халқаро ташкилотларнинг юксак даражадаги эътирофига сазовор бўлган. Ўзбекис­тон фонд биржасидан рўйхатдан ўтган товар белгиси бутун дунёдаги маҳсулотларнинг энг юқори сифатини акс эттирувчи тамға сифатида тан олинган.
     Йиллар ўтгани сари кон фаолия­тида ҳам илм-фан ва техника ютуқ­ларига уйғун равишда ишлаб чиқа­риш технологияларининг изчил тако­миллашиб бориши кузатилди, му­ҳим технологик қарорлар қабул қи­линди. Жумладан, 1993 йилдан бошлаб коннинг чуқурлиги ортиши билан даст­лаб кенг фойдаланилган «БелАЗ» автосамосваллари билан бир қатор­да юк кўтариш имкони 170 ва 140 тонна бўлган «Юклид» ва «Катерпиллар» русумли автосамосваллар олиб келинди. Мазкур техник қувватлар маъданни ташиш ишларини бажариш билан бир қаторда қулай имкониятларга ҳам эга. Уларнинг ёрдамида кон чуқурлигини ошириш бароба­рида қазиб олиш ҳажми кен­гаймоқда.
     1998 йилда конда тажриба сифатида GPS технологиясидан фойдаланган ҳолда тоғ ишларини автоматик тизимда бошқаришнинг биринчи навбати йўлга қўйилди. 1999 йилда эса мазкур технологияни янада мукаммаллаштирган ҳолда GPS спутник алоқадан фойдаланиш тизимига ўтил­ди. Бу эса ўз навбатида транспорт воситаларидан фойдаланишни оптималлаштириш билан бирга бутун тоғ комплекс ишини бошқаришни назорат қилиш самарадорлигини оширди. Автосамосваллар ва экскаваторларда ўрнатилган узатгичлар cпутник канали орқали марказий компьютерга сигнал беради. Марказдаги кузатувчи оператор муттасил монитор экранидан коннинг юклаш зонасидан юкни тўкиш пунктларигача бўлган барча участкалардаги транспорт ва юклаш ускуналарининг ҳолатини назорат қилади. Бундан ташқари мазкур қурилма кондаги юк оқимини бошқариш тезкорлигини таъминлаш билан бирга самосваллар ҳамда экскаваторларни қайта юклаш пунктларига тақсимлайди.
     Айтиш керакки, «Мурунтов» кони маъданлари жуда мураккаб кон-гео­логик тузилишга эга. Уларни қазиб олишга тайёрлашда ўзига яраша ёндашув талаб этилади. Бунда бурғулаш ва портлатиш ишлари параметрлари белгиланади. Портлатиш ишларининг хавфсизлигини ошириш ва портлатишга кетадиган вақтни қисқартириш мақсадида 1996 йилда «ДРУЗА» ра­диобошқарув тизими ишга туширил­ган. Ушбу тизим ёрдамида ало­ҳида блоклар орасида ўтказиладиган порт­латишларни хоҳлаган вақт ора­лиғида ўтказиш ҳамда оммавий порт­латишни исталган пайтда тўхтатиш мумкин. Ушбу ишларни бошқариш хавфли зонадан хавфсиз масофада олиб борилади.
 
 
Отабек РАВШАНОВ, «Мурунтов» кони бошлиғи
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.