Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Жеф Безос бош директор ва дунёдаги энг йирик онлайн чакана савдо тармоғи Amazon асосчиси 2021 йил 5 июлда ўз лавозимидан кетмоқчи. Бу ҳақида у компания акциядорларининг йиллик йиғилиши пайтида айтиб ўтди.
«Биз бу санани танладик, чунки у мен учун қадрли — бу айнан Amazon 1994 йилда бундан роппа-роса 27 йил олдин ташкил топган кун», — деди Безос.
Биринчи марта Amazon раҳбарининг ўз лавозимини тарк этиш истаги 2021 йил февралда маълум бўлган эди. Amazon веб-сервислари раҳбарлигини Энди Ясси эгаллайди.
“Ясси компанияда яхши танилган ва деярли мен каби Amazon’да ишлаган. У ажойиб раҳбар бўлади ва мен унга тўлиқ ишонаман”, – деган эди Жефф Безос февраль ойида.
Истеъфодан кейин Безос компаниянинг директорлар кенгашининг ижрочи раиси бўлиб қолади. Шунингдек, тадбиркор бошқа лойиҳаларга — Безос Ер фонди, “Blue Origin” аэрокосмик компанияси, “The Washington Post” газетаси ва Amazon Day 1 фондига кўпроқ эътибор қаратишни режалаштирмоқда.
Безос 1994 йилда ташкил топганидан бери Amazon раҳбари бўлиб ишлаб келмоқда. Ясси 1997 йилда компанияга қўшилган ва қисқа фурсатда Amazon веб-сервислари раҳбари бўлган.