Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
– Илҳом Иброҳимович, 2020 йил март ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди. Унга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига айлантирилди. Вазирлик қандай ўзгартирилди ва бу даврда нималар қилинди?
– Мамлакатимиз Президенти ўтган йилнинг январь ойида ўзининг Парламентга Мурожаатномасида биринчи марта камбағалликни қисқартириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди. Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида мамлакатда самарали макроиқтисодий сиёсатни олиб бориш, шунингдек, иқтисодий ўсишнинг барқарор суръатларини таъминлаш ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш орқали камбағалликни қисқартириш бўйича мақбул давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини жорий этиш зарурати юзага келди. Ушбу талаблардан келиб чиқиб, вазирлик олдига камбағалликка қарши курашга қаратилган принципиал жиҳатдан янги вазифалар қўйилди. Камбағалликни қисқартиришнинг самарали воситалари ва механизмини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш шулар жумласидандир.
Минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳасида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш, тадбиркорлик салоҳиятини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, саноатнинг устувор тармоқларида ягона саноат сиёсатини аниқ мақсадга қаратилган тарзда юритиш камбағалликни қисқартириш бўйича қўйилган вазифалар сирасига киради.
Вазирлик давлат корхоналарини чуқур ўзгартиришда, давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда, урбанизация инфратузилмасини ривожлантириш, ишбилармонлик муҳити ва халқаро рейтингларни яхшилашда, жаҳон ҳамжамияти билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда фаол иштирок этмоқда. Ушбу чора-тадбирлар, фуқароларимиз, шу жумладан, аҳолининг заиф ва камбағал қатламларининг самарали бандлиги ҳамда даромадларининг ўсишига ҳисса қўшмоқда.
Хорижий мамлакатларнинг айни соҳадаги тажрибасини, миллий ўзига хос хусусиятларни, жойларда истиқомат қилаётган аҳолининг мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳисобга олган ҳолда мамлакат раҳбарияти томонидан камбағалликни қисқартириш соҳасида сиёсатни ишлаб чиқиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Амалга оширилган ишлар натижалари Аҳоли турмуш даражасини ошириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш бўйича Давлат дастури ишлаб чиқилиб, қабул қилинишида ўз аксини топади. Давлат дастури доирасида давом этаётган пандемия даврида манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг камбағал заиф қатламларига айланиш хавфининг олдини олиш бўйича ишлар ташкил этилмоқда. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун ҳамма жойда «Темир дафтар» деб номланувчи ёрдамга муҳтож оилаларнинг рўйхатлари тузилган.
– Ижтимоий ривожланиш пакети, шу жумладан, камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари ҳақида батафсилроқ сўзлаб берсангиз.
– 2020 йилнинг бошида Ўзбекистон тарихида биринчи марта ижтимоий ёрдамга муҳтож одамлар тоифаси сифатида «камбағаллик» тушунчаси расман тилга олинди. Камбағалликка қарши кураш мамлакат ижтимоий-иқтисодий сиёсатини амалга оширишда, хусусан, вазирлигимиз фаолиятида асосий кун тартибига айланди. Ўтган йили БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида давлатимиз раҳбари камбағалликнинг мавжуд муаммоси ҳақидаги масалани кўтариб, қашшоқликка қарши курашни Ассамблеянинг навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида қайд этишни ва ушбу масалаларга бағишланган глобал саммит ўтказишни таклиф қилди.
Ўша йили республикада камбағалликни қисқартиришнинг асосий стратегик воситаларини амалиётга жорий этиш механизми ишга туширилди. Биринчи галда камбағалликни қисқартириш учун институционал асос яратилди, яъни камбағалликни қисқартириш масалаларини мувофиқлаштирувчи вазирлик ҳамда мазкур йўналишдаги муаммоларни ўрганувчи илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди.
Президентимиз томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва кам таъминланган оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалиётга йўналтирилди. Аввало, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан «Саҳоват ва кўмак» хайрия жамғармаси таъсис этилди.
Мамлакатимиз халқаро ташкилотлар (БМТнинг Тараққиёт дастури, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, ЮНИСЕФ ва б.), камбағалликни қисқартириш бўйича кураш борасида тўпланган илғор тажрибага эга мамлакатларнинг молиявий муассасалари ва илмий марказлари (Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Хитой камбағалликни қисқартириш халқаро маркази ва б.) билан мустаҳкам алоқалар ўрнатди.
Шунингдек, айниқса, пандемия шароитида аҳолининг муҳтож қатламларига моддий ва номоддий ёрдам кўрсатиш мақсадида биринчи марта камбағал оилалар, ишсиз ёшлар ва аёллар рўйхатини ўз ичига олган «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари»га киритилган оилалар ва улар аъзоларини манзилли қўллаб-қувватлаш тизими яратилди. Эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашнинг муҳим ўзига хос хусусияти, шаклланган рўйхатларга кўра меҳнатга лаёқатли ишсиз оила аъзолари ва фуқароларни самарали иш ўринлари билан таъминлаш орқали даромад манбаларига эга бўлишлари учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат.
ноёб ижтимоий лойиҳа туфайли юз минглаб оилалар, миллионлаб ишсиз фуқаролар камбағаллик ва қашшоқлик даражаси чизиғини бартараф этишга муваффақ бўлди.
– Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш муаммосини ҳал этиш учун «Темир дафта»ни шакллантиришнинг моҳияти ва уларнинг самарадорлиги нимада эканлиги ҳақида қисқача сўзлаб берсангиз?
– «Темир дафтар» – бу мамлакатимиз ҳудудларидаги камбағаллик билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилиш ва аниқлаш имконини берадиган, чиндан ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаш механизми.
«Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» рўйхатларига ишламаётган, кам даромад олувчи меҳнатга лаёқатли шахслар, шу жумладан, ёшлар ва аёллар тўғрисида маълумотлар киритилди. Рўйхатлар аҳолининг ушбу тоифаларини ишга жойлаштиришда, талаб этилган, юқори даромадларни таъминловчи касблар ва мутахассисликларга ўқитиш ва қайта ўқитишда ёрдам бериш мақсадида шакллантирилади.
– Аҳолини муносиб турмуш даражаси билан таъминлаш йўналишида қандай қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?
– Жаҳон банки ва БМТнинг Тараққиёт дастури каби халқаро ташкилотларнинг таклиф ва тавсиялари асосида истеъмол саватчасининг энг кам қийматини ҳисоблаш тартиботини амалиётга жорий этиш чоралари кўрилмоқда. Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш пакетига ҳам биринчи марта жорий этилган мазкур усул мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг муҳим асоси ҳисобланиб, ижтимоий меъёрларни белгилашда қўлланилмоқда.
Ўрта ва узоқ муддатли истиқбол учун камбағалликни қисқартиришнинг стратегик мақсадларини белгилаш мақсадида Жаҳон банки ва БМТнинг Тараққиёт дастури экспертлари билан биргаликда «2021-2030 йилларга қадар Ўзбекистон Республикасида камбағалликни қисқартириш стратегияси» лойиҳаси ишлаб чиқилди ва умумий муҳокамага тақдим этилди. Стратегияда камбағалликка қарши курашнинг устувор йўналишлари доирасида бир қатор аниқ чора-тадбирларни амалга оширишни кўзда тутилган.
Ўтган оғир синовлар йили аҳоли ва фуқароларни «темир», «ёшлар» ва «аёллар» дафтарлари ёрдамида манзилли қўллаб-қувватлаш тизимининг самарадорлигини кўрсатди, шунинг учун ушбу йўналишдаги ишлар давом этмоқда ва мазкур дафтарларга киритилган барча тоифадаги муҳтож фуқаролар ҳамда оилалар камбағалликдан чиқиши учун зарур кўмак олмагунга қадар амалга оширилади.