(O´zbek) Одамларнинг муносиб турмуш даражаси – Ўзбекистоннинг янги устуворлиги

3-2021

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     – Илҳом Иброҳимович, 2020 йил март ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисоди­ётни ривожлантириш ва камба­ғалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди. Унга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқ­тисодиёт ва саноат вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камба­ғалликни қисқартириш вазирлигига айлантирилди. Вазирлик қан­дай ўзгартирилди ва бу даврда нималар қилинди?
     – Мамлакатимиз Президенти ўтган йилнинг январь ойида ўзининг Парламентга Мурожаатномасида би­ринчи марта камбағалликни қис­қартириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди. Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида мамлакатда самарали мак­роиқтисодий сиёсатни олиб бориш, шунингдек, иқтисодий ўсишнинг бар­қарор суръатларини таъминлаш ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ор­қали камбағалликни қисқартириш бўйича мақбул давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини жорий этиш зарурати юзага келди. Ушбу талаблардан келиб чиқиб, вазирлик олдига камбағалликка қарши кураш­га қаратилган принципиал жиҳат­дан янги вазифалар қўйилди. Камбағал­ликни қисқартиришнинг самарали воситалари ва механизмини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш шулар жумласидандир.
     Минтақаларни ижтимоий-иқти­содий ривожлантириш соҳасида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш, тадбиркорлик салоҳиятини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, саноатнинг устувор тармоқларида ягона саноат сиёсатини аниқ мақсадга қаратилган тарзда юритиш камбағал­ликни қисқартириш бўйича қўйилган вазифалар сирасига киради.
     Вазирлик давлат корхоналарини чуқур ўзгартиришда, давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда, урбанизация инф­ратузилмасини ривожлантириш, иш­билармонлик муҳити ва халқаро рейтингларни яхшилашда, жаҳон ҳам­жамияти билан иқтисодий алоқалар­ни мустаҳкамлашда фаол иштирок этмоқда. Ушбу чора-тадбирлар, фуқа­ро­ларимиз, шу жумладан, аҳо­лининг заиф ва камбағал қатламла­рининг самарали бандлиги ҳамда даромадларининг ўсишига ҳисса қў­шмоқда.
     Хорижий мамлакатларнинг айни соҳадаги тажрибасини, миллий ўзига хос хусусиятларни, жойларда ис­тиқомат қилаётган аҳолининг мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳисобга олган ҳолда мамлакат раҳ­барияти томонидан камбағалликни қисқартириш соҳасида сиёсатни ишлаб чиқиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
     Амалга оширилган ишлар натижалари Аҳоли турмуш даражасини ошириш ва ижтимоий ҳимояга муҳ­тож оилаларни қўллаб-қувватлаш ме­ханизмларини янада такомиллаш­тириш бўйича Давлат дастури ишлаб чиқилиб, қабул қилинишида ўз аксини топади. Давлат дастури доирасида давом этаётган пандемия даврида манзилли ижтимоий қўллаб-қув­ватлаш ва аҳолининг камба­ғал заиф қатламларига айланиш хавфининг олдини олиш бўйича ишлар ташкил этилмоқда. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун ҳамма жойда «Темир дафтар» деб номланувчи ёрдамга муҳтож оилаларнинг рўйхатлари тузилган.
     – Ижтимоий ривожланиш пакети, шу жумладан, камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари ҳақида батафсилроқ сўзлаб берсангиз.
     – 2020 йилнинг бошида Ўзбекис­тон тарихида биринчи марта ижтимоий ёрдамга муҳтож одамлар тоифаси сифатида «камбағаллик» тушунчаси расман тилга олинди. Камбағал­ликка қарши кураш мамлакат ижти­моий-иқтисодий сиёсатини амалга оширишда, хусусан, вазирлигимиз фаолиятида асосий кун тартибига айланди. Ўтган йили БМТ Бош Ас­самб­леясининг 75-сессиясида давла­тимиз раҳбари камбағалликнинг мав­жуд муаммоси ҳақидаги масалани кўтариб, қашшоқликка қарши курашни Ассамблеянинг навбатдаги сессия­сининг асосий мавзуларидан бири сифатида қайд этишни ва ушбу масалаларга бағишланган глобал саммит ўтказишни таклиф қилди.
     Ўша йили республикада камба­ғал­ликни қисқартиришнинг асосий стратегик воситаларини амалиётга жорий этиш механизми ишга туширилди. Биринчи галда камбағалликни қисқартириш учун институционал асос яратилди, яъни камбағалликни қисқартириш масалаларини муво­фиқлаштирувчи вазирлик ҳамда мазкур йўналишдаги муаммоларни ўрганувчи илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди.
     Президентимиз томонидан аҳо­лининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва кам таъминланган оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалиётга йўналтирилди. Аввало, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан «Саҳоват ва кўмак» хайрия жамғармаси таъсис этилди.
     Мамлакатимиз халқаро ташки­лотлар (БМТнинг Тараққиёт дастури, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, ­ЮНИСЕФ ва б.), камбағалликни қис­қар­тириш бўйича кураш борасида тўп­ланган илғор тажрибага эга мамлакатларнинг молиявий муассасалари ва илмий марказлари (Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Хитой камба­ғалликни қисқартириш халқаро маркази ва б.) билан мустаҳкам алоқалар ўрнатди.
     Шунингдек, айниқса, пандемия шароитида аҳолининг муҳтож қат­ламларига моддий ва номоддий ёрдам кўрсатиш мақсадида биринчи марта камбағал оилалар, ишсиз ёш­лар ва аёллар рўйхатини ўз ичига олган «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари»га киритил­ган оилалар ва улар аъзоларини ман­зилли қўллаб-қувватлаш тизими яра­тилди. Эҳтиёжманд оилаларни қўл­лаб-қувватлашнинг муҳим ўзига хос хусусияти, шаклланган рўйхатларга кўра меҳнатга лаёқатли ишсиз оила аъзолари ва фуқароларни самарали иш ўринлари билан таъминлаш ор­қали даромад манбаларига эга бўлишлари учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат.
     ноёб ижтимоий лойиҳа туфайли юз минглаб оилалар, миллионлаб ишсиз фуқаролар камбағаллик ва қашшоқлик даражаси чизиғини бартараф этишга муваффақ бўлди.
     – Мамлакатимизда камбағал­ликни қисқартириш муаммосини ҳал этиш учун «Темир дафта»ни шакллантиришнинг моҳияти ва уларнинг самарадорлиги нимада эканлиги ҳақида қисқача сўзлаб берсангиз?
     – «Темир дафтар» – бу мамлакатимиз ҳудудларидаги камбағаллик билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилиш ва аниқлаш имконини берадиган, чиндан ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаш механизми.
     «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» рўйхатларига ишламаётган, кам даромад олувчи меҳнатга лаёқатли шахслар, шу жумладан, ёшлар ва аёллар тўғрисида маълумотлар киритилди. Рўйхатлар аҳолининг ушбу тоифаларини ишга жойлаштиришда, талаб этилган, юқори даромадларни таъминловчи касблар ва мутахас­сисликларга ўқитиш ва қайта ўқитиш­да ёрдам бериш мақсадида шакллантирилади.
     – Аҳолини муносиб турмуш даражаси билан таъминлаш йўналишида қандай қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?
     – Жаҳон банки ва БМТнинг Та­раққиёт дастури каби халқаро ташкилотларнинг таклиф ва тавсиялари асосида истеъмол саватчасининг энг кам қийматини ҳисоблаш тартиботини амалиётга жорий этиш чоралари кўрилмоқда. Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш пакетига ҳам биринчи марта жорий этилган мазкур усул мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг муҳим асоси ҳисобланиб, ижтимоий меъёрларни белгилашда қўлланилмоқда.
     Ўрта ва узоқ муддатли истиқбол учун камбағалликни қисқартириш­нинг стратегик мақсадларини белгилаш мақсадида Жаҳон банки ва БМТнинг Тараққиёт дастури эксперт­лари билан биргаликда «2021-2030 йилларга қадар Ўзбекистон Респуб­ликасида камбағалликни қисқарти­риш стратегияси» лойиҳаси ишлаб чиқилди ва умумий муҳокамага тақ­дим этилди. Стратегияда камбағал­ликка қарши курашнинг устувор йўналишлари доирасида бир қатор аниқ чора-тадбирларни амалга оширишни кўзда тутилган.
     Ўтган оғир синовлар йили аҳоли ва фуқароларни «темир», «ёшлар» ва «аёллар» дафтарлари ёрдамида манзилли қўллаб-қувватлаш тизимининг самарадорлигини кўрсатди, шунинг учун ушбу йўналишдаги ишлар давом этмоқда ва мазкур дафтарларга киритилган барча тоифадаги муҳтож фуқаролар ҳамда оилалар камбағалликдан чиқиши учун зарур кўмак олмагунга қадар амалга оширилади.
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.