(O´zbek) Янги йилдан E-ijara интерактив хизмати жорий этилиши режалаштирилмоқда

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Жорий ойда Давлат солиқ қўмитаси кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш интерактив хизмати — E-ijara дастурини ишга туширди.
     Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январидан амалиётга тўлиқ жорий қилиш режалаштирилаётган ушбу хизмат ijara.soliq.uz манзилида синовдан ўтказилмоқда.
     E-ijara дастури амалиётга жорий қилингач:
– юридик шахсларни қайта рўйхатдан ўтказиш ариза берувчининг давлат кадастр маълумотлари базасида кўчмас мулкка эга бўлган, ижара ёки кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилган тақдирда амалга оширилади;
– янги ташкил этилаётган юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш ариза берувчининг давлат кадастр маълумотлари базасида кўчмас мулкка эгалиги ёки ижарага берувчининг кафолат хати асосида солиқ органларида ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара маълумотлари мавжуд бўлганда амалга оширилади;
– юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб ўн кун муддатда аризада кўрсатилган ёҳуд бошқа кўчмас мулк ижара шартномасини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўймаса юридик шахс манзилда йўқ деб эътироф этилади;
– ижарага олинган ёки бепул фойдаланилаётган кўчмас мулк объектида сақланаётган товар-моддий захиралар ушбу кўчмас мулк объектининг ижара шартномаси ҳисобга қўйилган тақдирдагина ҳақиқий деб тан олинади ва солиққа тортиш мақсадларида инвентаризациядан ўтказилади.
     E-ijara солиқ хизматлари кўрсатишда инсон омилини қисқартириш орқали коррупция ҳолатларини бартараф этиш, бозорда тенг рақобат муҳитини яратиш, ҳалол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда яширин иқтисодиётнинг олдини олишга хизмат қилади.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.