(O´zbek) Tezkor va qulay elektron adabiyotlar

1/2017

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мустақиллик йилларида АКТ, умуман янги инновациялар, техник ишланма ва илғор тех­нологияларга ало­ҳида эътибор қаратилгани туфайли, мазкур соҳа тез ривожлана бошлади. Бугун улар ёрдамида кундалик турмуш тарзимиз янги мазмун ва маъно касб этиб, барча соҳаларда қулайлик яратмоқда.
     Жумладан, янги инновацион технологияларнинг кутубхона соҳасига ҳам татбиқ этилиши бугунги шиддаткор замонда китобхонларга қимматли вақтдан ютиш ва масофадан туриб билим олиш имконини бермоқда. Ҳу­куматимиз томонидан амалга оширилган изчил ва устувор ислоҳотлар боис, ёшлар орасида китобга, мутолаа маданиятига қизиқиш янада орт­ди. Республикамиз вилоятларидаги ўқув масканларида ахборот-ресурс марказлари мавжудлиги ёшларимизнинг китобга, илм олишга бўлган қи­зиқи­шига ўзига хос тарзда ҳисса қўш­моқда.
     Хусусан, Республика «Ахборот ку­тубхона» марказининг ахборот ку­тубхона ресурслари бўлими таркибида «Ҳужжатларни электрон етка­зиб беришни назорат ва таҳлил қи­лиш» сектори фаолият юритади. Сек­тор мутахассислари ҳудудий Ахборот-кутубхона марказлари иш жара­ёнини назорат ва таҳлил қилиб бора­ди. Улар фойдаланувчилардан келиб тушаётган адабиётларнинг электрон шакли бўйича сўровлар миқ­дори, маз­мунини ўрганади. Шунингдек, сў­ровларнинг бажарилиши, вақтли мат­буот ёки даврий нашрларнинг буюрт­мачи китобхонлар электрон манзилига етиб борганлиги ёки бормаганлиги текширилади. Жорий йилнинг ҳисобот даврида ҳудудий АКМ фойдаланувчиларига 100 дан зиёд шу турдаги адабиётлар етказиб берилди.
     Ўзбекистон Республикаси Пре­зиденти томонидан 2017 йил 12 январда имзоланган «Китоб маҳсулот­ларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйи­ча комиссия тузиш тўғрисида»ги фар­мойишини айни вақтда чиқарил­ган, кутубхона-ахборот фаолияти ривожига ҳисса қўшувчи муҳим ҳуж­жат бўлди, десак муболаға эмас. Ушбу фар­мойиш моҳиятан юрт истиқболи­ни, ёшлар тафаккурини ошириш, ки­тобга муҳаббатни уйғотишга хизмат қили­ши билан эътиборли.
     Бугун Ўзбекистонда яшовчи турли миллатга мансуб аҳоли учун илмий-оммабоп, бадиий, ўқув-услубий адабиётлар, газета ва журналлар уз­луксиз тарзда нашр этилиб, етказиб берилмоқда.
     Жумладан, соҳага оид 10 дан ор­тиқ қонун ва 30 дан зиёд қонуности ҳужжатлари қабул қилиниб, бугунги кунда 1677 та матбаа корхонаси, 118 та нашриёт давлат рўйхатидан ўтказилган. Сўнгги, замонавий технологиялар билан жиҳозланган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, 14 та ахборот-кутубхона марказлари, туман марказлари ва шаҳарлардаги таълим муассасаларида 200 га яқин ахборот-ресурс марказлари қизиқувчан китобхонларга сифатли хизмат кўрсат­моқда. Бу борада зиё масканлари – «Китоб олами», «Шарқ зиёкори» ва «Ўздавкитобсавдотаъминоти» маж­муаларида ҳар қандай нозик дидли ўқувчига ҳам манзур бўлувчи китоб­лар: классика, жаҳон адабиёти наму­налари, замондош шоир ва ёзувчилар асарлари, болажонлар учун турли халқларнинг миллий эртаклари мав­жуд. Китобни нашр кўринишида бевосита мутолаа этиш яхши, албатта. Айниқса, ёшлар орасида ба­диий юк­сак асарлар уларни тафаккурини бойитувчи, интеллектуал салоҳияти­ни ўстирувчи китоблар, шу жумладан, ўқув, бадиий, маърифий адабиётларнинг кўплаб нусхаларда чоп этилаётгани республикамизда китобхонликка катта эътибор берилаётганини кўрсатади.
     Ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказларининг моддий-техника базаси замон талабларига мос тарзда жиҳозланганлиги, замонавий электрон кутубхоналар тизими фаолият юритаётганлиги ўқувчи­ларга қўшимча қулайликлар ярат­моқда.
     Янги ахборот технологиялари та­раққий топиши билан бирга, ҳозирги кунда ахборот олиш ва тўплаш им­кониятлари ҳам кенгайиб бормоқ­да. Ахборот-кутубхона муассасаларининг ўзаро ахборот алмашинуви ва ягона маълумотлар базаси яратилиши Республика ахборот-кутубхона, ахборот-ресурс марказлари ва кутубхоналари ўртасидаги ҳамкорлик­нинг янада фаоллашувига сабаб бўлди. Маълумотлар базасини тў­лиқ шакллантиришда марказ ва кутубхоналарнинг ҳамкорлиги муҳим аҳа­мият касб этмоқда. Сўнгги йиллар­да иқтисодиёт соҳаларида бўлгани каби кутубхоналарга замонавий технологиялар татбиқ этилиши, доимий тарз­да янги дастурлар билан таъминланиши тобора фаоллаштирилмоқда. Ахборот-кутубхона муассасаларини ўзаро ягона тармоққа улайдиган дас­турларнинг бир-неча турлари мавжуд. Хусусан, 2008 йилда Кадата – ав­томатлаштирилган ахборот-кутуб­хона тизими BePro дастурчилар мар­кази томонидан ишлаб чиқилган. Маз­кур дастур локал тармоқ орқали 234 та мактаб, 38 та коллеж, тўртта олий таълим муассасаси Ахборот-кутубхона марказлари ҳамда Қора­қалпо­ғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги жами 14 та Ахбо­рот-кутубхона марказларининг тў­лиқ матнли электрон каталогларини ягона базага қамраб олган. Тизим ёрдамида анъанавий карточка каталоглари маълумотларнинг электрон каталоглар айланадиган янги ахборот тех­нологияларини яратиш, ахборотларни сақлаш ишларини ривожлантиришда янги босқич бўлди. Ахборот-кутубхона марказларида электрон ка­талог, тўлиқ матнли фактографик, мультимедиявий, рефератив ва биб­лиографик маълумотлар базаси яра­тилмоқда. Электрон жамғармалардан фойдаланиш ниҳоятда қу­лай бў­либ, улар қуйидаги устунлик­ларга эга:
     ● каталоглаштиришнинг элект­рон воситалари орқали зарур маълумотлардан қулай ва тез фойдаланиш;
     ● глобал интернет тармоғи орқа­ли ҳужжатлар ўтказиш ва айирбошлаш.
Шунингдек, электрон каталоглар кутубхоналарга ахборот ва кутубхоналараро ҳамкорликни таъминлашга яқиндан кўмаклашади.
     Кадата дастури асосида иш юритувчи ахборот-кутубхона ва ахборот ресурс марказларининг адабиётлар фондидаги мавжуд нашрларнинг pdf ҳолатидаги электрон кўриниши яратилади. Нашрларни электрон ҳолатга келтириш учун қарийб барча муассасалар махсус «Кесиш қурилмаси», «Тезкор сканер» ва «Елимлаш қурил­маси» каби зарур техникалар билан таъминланган. Замонавий техник қу­рилмалар ёрдамида адабиётларнинг электрон кўриниши яратилиб, у Кадата тизимидаги маълумотлар базасидан ушбу китобнинг библиографик тавсифига бириктирилади. Юқорида санаб ўтилган ахборот-кутубхона му­ассасаларининг исталган бирида ёки бевосита масофадан туриб dilib.uz сайтида рўйхатдан ўтган фойдаланув­чининг электрон почта манзилига электрон кутубхонага кириш ва китоблардан фойдаланиш учун шахсий логин ва пароль юборилади. Фой­даланувчи шахсий пароль ва ло­гини орқали исталган жойда интернетга кириб dilib.uz веб-сайтидаги маълумотлар базасидан ўзига керакли адабиётларнинг тўлиқ матнини электрон кўринишда мутолаа қилиш имкониятига эга.
     Республика ахборот-кутубхона мар­кази серверида жойлашган маъ­лумотлар базаси ҳар йили мунтазам равишда 6000 дан зиёд электрон ки­тоблар билан тўлдирилмоқда. Жара­ёнлар Республика ахборот-кутуб­хона маркази ходимлари томонидан назо­рат ва таҳрир этилаётганлиги иш сифати ва самарадорлиги ошишини таъ­минламоқда. Тобора шаклланиб ва оммалашиб бораётган электрон кутубхона ёрдамида ўқувчи китобнинг электрон нусхасидан фойдаланишга ҳам кўпроқ эҳтиёж сезмоқда.
     Китобларни электрон шаклга ўтказиш ва аҳолига етказиб бериш ахборот-кутубхона тизими Россия, АҚШ, Жанубий Корея давлатларида ривожланган. Ушбу давлатларнинг ахборот-кутубхона соҳасида қўлла­ётган илғор иш услублари Ўзбекистонда ҳам босқичма-босқич жорий этил­моқда. Ҳужжатларни электрон тарзда етказиб бериш фаолияти мазкур со­ҳада амалга оширилаётган йи­рик иш жараёнларидан бири ҳисобланади. Мисол учун, dilib.uz сайти фойдаланувчиси ўзига зарур китоб матнига электрон почтаси орқали бу­юртма бе­риши мумкин. Бу борада хо­рижий мамлакатлар иш тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, ахборот-кутубхона муассасалари ўзининг китоб фондидан ташқари, олий таълим ва барча турдаги ўқув муассасалари, шах­сий китоб фондларини электрон шаклга ўтказиш учун буюртмалар олиб, тўлиқ матнли маълумотлар базасини яратиш фаолияти билан ҳам шуғулланади. Яратилган ягона маълумотлар базаси ёрдамида фойдаланувчи бир нечта фойдаланувчининг китобларини мутолаа қилиш имконига эга бўлади. Шунинг­дек, бир ахборот-кутубхона марказида мавжуд китобнинг электрон шак­ли яратилиб, Республика ахборот-ку­тубхона марказининг серверида жойлашган маъ­лумотлар базасига қў­шилса, бошқа ах­борот-кутубхона мар­кази ушбу нашрни элект­рон шакл­га ўтказиши шарт эмас, электрон каталокка қайси кутубхонада нусхаси мав­жудлиги ҳа­қида маълумот киритса бас.
     Юқорида қайд этилган фармойиш­га асосан Ўзбекистонда фаолият юритаётган ахборот-кутубхона муассасалари аҳолининг кенг қатламларига си­фатли хизмат кўрсатиши за­рурлиги, уларнинг вилоятлар, ша­ҳар­лар ва туманлар бўйича жойлашиши ва бўйсуниш тартибларига ўзгартириш киритиш, ўзаро ҳамкор­лигини такомиллаштириш, таълим со­ҳасидаги ахборот-ресурс марказлари фондини шакл­лантиришда ўқув адабиётлари, бадиий, маърифий, ил­мий-оммабоп адабиётлар рўйхатини, харид қилиш бў­йича харажатларни қайта кўриб чи­қиш талаб этилади. Мазкур ҳужжат тегишли муассасалар ходимларига жиддий масъулият юклайди, бу – иж­тимоий-иқтисодий ҳаё­тимиз тарақ­қий этиши ҳамда маъ­навий баркамолликка эришишда ки­тобнинг беназир ролига урғу бера­ди. Унинг ижроси рес­публикамиз аҳо­лисининг, айниқса, ёш­лар китобхонлигини оширишга, шу­нингдек, ўқув муассасаларини мақ­бул нархлардаги кўплаб ўқув ва қў­шимча адабиётлар билан таъминлаш­га хизмат қилади. Агар dilib.uz сайтига ушбу турдаги адабиётларнинг элект­рон шакллари юк­лан­са, ўқувчи­лар, талабалар ва кенг китобхонлар омма­си масофадан туриб зарур адабиётлардан фойдаланиш ор­қали ўз маблағ ва қимматли вақтла­рини тежашга эришади.
     «Ҳужжатларни электрон етказиб беришни таҳлил ва назорат қилиш» сектори 2017 – «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари» йилида АКМ фойдаланувчилари билан онлайн тарзда мулоқотлар уюштириш, уларнинг таклиф ва талабларини ўрганишни режалаштирган. Шу орқали кенг китобхонлар оммасига АКТ ёрдамида хизмат кўрсатиш тури ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратамиз.
 
 
Нилуфар ИСМОИЛОВА,
Республика ахборот-кутубхона маркази бўлим бошлиғи

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.