Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Бугунги кунда замонавий банк тизими – бу ўз мижозларига анъанавий депозит-ссуда ва ҳисоб-касса операцияларидан то банк тузилмалари томонидан қўлланиладиган пул-кредит ва молия воситаларининг турли шаклларигача бўлган турли хилдаги хизматларни таклиф этувчи соҳа.
Банк тизими мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишига эришишда катта ўрин тутади, шунинг учун мазкур соҳани янада либераллаштириш ва уни ислоҳ қилишни чуқурлаштириш алоҳида аҳамият касб этади. Банк соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мазмун-моҳияти иқтисодиётни таркибий ўзгартиришга самарали таъсир кўрсатиш, инфляция даражасини янада пасайтириш, банк тизимига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини янада такомиллаштириш ва инновацион ривожланишнинг замонавий тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда молиянинг қулайлик даражасини ошириш ҳамда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишдан иборат.
Юртбошимиз Ш.М. Мирзиёев бир неча бор таъкидлаганидек, Ўзбекистонда янги давр бошланди. Мамлакатимизнинг истиқболдаги ривожланишини белгилаб берувчи реал тенденцияларни кўрсатиб бериш фурсати етди.
Бугун банк секторини ривожлантиришнинг иккита асосий стратегик вазифасини белгилаб олиш мумкин: биринчидан, банкларнинг молиявий барқарорлигини ошириш ва ички бозорда молиявий хизматлар доирасини кенгайтириш; иккинчидан, Ўзбекистон банкларининг халқаро капитал бозоридаги иштирокини фаоллаштириш. Ушбу чора-тадбирлар сўзсиз, мамлакатимизнинг тобора глобаллашиб бораётган жаҳон иқтисодиётига интеграциялашишга, нафақат қарз олувчи сифатида қатнашишга, балки халқаро валюта-кредит муносабатларининг тўлиқ ҳуқуқли иштирокчисига айланишга, капитал бозорида ва нуфузли фонд биржаларида фаол операцияларни амалга оширишга интилиши ва бунга тайёрлигидан далолат бериб турибди.
Шубҳасиз, мамлакатни халқаро капитал бозорлари билан интеграциялаштириш вазифаси ҳозирча ҳал этилмай турибди, бу ташқи молиялашнинг қўшимча манбаларини жалб қилиш ва уларнинг ҳажмини кенгайтириш имкониятларини чекламоқда.
Ўтказилган тадқиқот ва амалиётлар Ўзбекистоннинг етакчи банклари ва йирик корхоналарига корпоратив рейтингларни олиш имконини берувчи мамлакатимиз суверен кредит рейтингини жорий этиш зарурлигини кўрсатмоқда, бу республикамизнинг хорижий инвестициялар ва қарзларни жалб қилиш имкониятини сезиларли даражада кенгайтиради. «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори айни дамдаги қарор бўлиб, унда юртбошимиз томонидан Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтингини олиш ҳамда суверен облигацияларини эмиссия қилиш учун тегишли топшириқлар берилди ва молиявий маслаҳатчи сифатида «J.P. Morgan Chase» бошчилигидаги банклар консорциуми тайинланиши белгиланди.
Молиявий барқарорликни янада мустаҳкамлаш борасидаги самарали чора-тадбирларнинг амалга оширилиши уларга кредит қобилиятининг ижобий халқаро рейтинг баҳоларини олишга ёрдам беради. Мoody’s халқаро рейтинг агентлиги қаторасига етти йилдан буён Ўзбекистон банк тизимига «барқарор» прогнози билан рейтинг баҳосини бериб келаяпти. Standard&Poor’s ва Fitch Ratings рейтинг агентликлари ҳам Ўзбекистон банк тизимининг фаолияти ҳақида ижобий фикрга эга.
Qayta sug‘urta qilishning sug‘urta amaliyotiga ta‛siri