Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Бугунги кунда кредитлаш бозори жадал ривожланмоқда. Бизнеснинг эҳтиёткорлиги бозорнинг ушбу сегменти аста-секин ва барқарор ривожланишидаги ишонч билан алмашмоқда. Омонатчилар ва мижозларнинг мустаҳкам базасига эга бўлган банк сифатида зиммамизга қанчалик улкан масъулият юклатилганлигини ҳис этиб фаолият кўрсатмоқдамиз. Шунинг учун биз ўз ҳаракатларимизда прагматик ёндашувни тарғиб қилиб, нафақат тижорат нуқтаи-назаридан фойдали, балки бозорнинг ривожланишиучун ҳам ўта долзарб бўлган лойиҳаларга инвестиция киритамиз. Биз учун реал сектор, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик устувор ҳисобланади. Биз чакана мижозлар билан ишлашга катта эътибор қаратамиз. Таъкидлаш лозимки, чакана кредитлаш аста-секин ривожланмоқда: аҳоли даромадларининг ўсиши туфайли бозорда ички талаб ҳам ортиб бормоқда. Ушбу йўналиш юксак ривожланиш истиқболларига эга.
Ўзбекистон банк тизими барча йўналишлар бўйича корпоратив мижоз учун ҳам, якка тартибдаги мижоз учун ҳам курашда юксак рақобат билан тавсифланади. АТ «Алоқабанк» қанчалик рақобатбардош? Банкимизни бошқа банклардан ажратиб турувчи бир неча устунликларни алоҳида кўрсатиш мумкин. Биринчидан, бу банк хизматларини аҳолининг барча тоифалари учун қулай бўлган нарх-наво сиёсати. Иккинчидан, тезкорлик ва очиқлик, мижозга сифатли хизматларни зарур ҳажм ва муддатларда кўрсатиш имконияти. Учинчидан, банк филиаллари ва бўлинмаларининг ривожланган тармоғи. Тўртинчидан, банкни инновацион банк маҳсулотларини жорий этиш нуқтаи-назаридан бозордаги энг илғор банклардан бирига айлантирувчи истиқболли ва шу билан бирга қулай молиявий воситалар.