(O´zbek) Do‘stlik tumani

1-2/2018

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мамлакатимизни ҳар та­рафлама тараққий эттиришга оид миллий дас­турлар ишлаб чиқилиши ва ижтимо­ий ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилиши натижасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳа­ларининг деярли барчасида сезиларли даражадаги ўзгаришлар кузатила бошлади. Айни пайтда Президентимизнинг ривожланишнинг ус­тувор йўналиши – Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифалар аниқ муддатларда, босқичма-босқич ижро этилаётгани иқтисоди­ётнинг барча соҳаларида юқори ўсиш суръатларини таъминлашга хизмат қилмоқда. Албатта, бу каби янгиланиш, ўзгариш ва залворли муваф­фақиятлар Дўстлик туманининг танти ва мард, меҳ­натсевар ва янгиликка мойил аҳолиси кайфиятига, кундалик турмуш тарзига таъсир этиб, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамла­моқда.
     Дарҳақиқат, туманнинг ижтимоий ҳаётида кечаётган ижобий жара­ёнлар, бунёдкорлик ишлари ҳеч кимни бефарқ қолдираётгани йўқ. Ай­ниқса, бу ерда кичик бизнес ва ху­сусий тадбиркорлик ривожланиши учун яратилаётган қулай имтиёзлар, фаол инвестиция сиёсати ҳар бир тар­моқда барқарор иқтисодий ўсишни таъминламоқда. Жумладан, 2016 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий жи­ҳатдан ривожлантиришга оид амал­га оширилган чора-тадбирларга эътибор қаратсак, юқоридаги фикрларимиз ўз тасдиғини топади. Яъни ушбу саъй-ҳаракатлар, соҳага қаратилаёт­ган эътибор боис саноат маҳсулотла­ри ишлаб чиқариш ҳажми 154 млрд. сўмга етди. Бу кўрсаткични ўтган йил­нинг шу даврига солиштирганда 110,6 фоизлик натижага эришилгани маъ­лум бўлади. Муҳими бу каби ўзгариш­лар барча тармоқларда кузатилди: аҳоли истеъмол моллари ишлаб чи­қариш ҳажми 63,7 млрд. сўм (98,6 %), пудрат ишлари 20,8 млрд. сўм (100,4 %)га бажарилди. Инвестицияларсиз тараққиётга эришиб бўлмаслигини чуқур англаган субъектлар иқтисо­диётга қарийб 29,7 млрд. сўмлик капитал маблағлари жалб этишга эришиб, режани ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 82,4 фоизга бажарди. Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, илғор техникаларни қўллаш на­ти­жасида қишлоқ хўжалиги соҳасида 98,6 млрд. сўм (105,4 %)лик маҳсулот етиштирилиб, эл дастурхонига тортиқ этилди. Шунингдек, чакана савдо айланмаси 77,9 млрд. сўм (110,9 %), аҳо­лига турли хизматлар кўрсатиш ҳаж­ми 67,4 млрд. сўм (106,6 %)дан иборат бўлди.
     Бу каби ижобий натижаларга эришишда туман аҳолисининг самарали меҳнати, қолаверса, Президентимизнинг вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид ҳаётбахш қа­рори ҳамда мақсадли давлат дастурлари ижроси таъминланаётгани му­ҳим омил бўлмоқда.
     Иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш, ишлаб чиқаришни янгича тартибда ташкил этиш, корхоналарни замонавий жиҳозлашга қа­ратилган саъй-ҳаракатлар туманнинг экспорт имкониятларини ҳам сезиларли даражада оширди. Ҳозир­да чет эл бозорларига дадил кириб, ўз ўрнини мустаҳкам эгаллаётган тайёр маҳсулотларимиз турлари йил сайин кўпайиб бормоқда. Бу жиҳат кичик бизнес вакилларининг ўзига бўлган ишончларини янада ошириб, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга мустаҳкам замин яратмоқда. Буни тадбиркорлик ҳаракатлари йил сайин авж олаётганидан ва узлуксиз қўшимча иш ўринлари яратилаётганидан, халқ фаровонлигининг янада ўсиб бораётганидан ҳам билса бў­лади.
     Корхоналарни модернизациялаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар тадбиркорларимиз ишлаб чиқараётган маҳ­сулотларнинг сифати жаҳон андозаларига мос бўлишини таъминлаш би­лан бирга бевосита ишлаб чиқа­риш қувватларини оширишга ҳам хизмат қилмоқда. Бунинг натижасида корхо­налар маҳаллий ва хорижий сармоялар эвазига замонавий ишлаб чиқа­риш субъектларига айлантирилиб, экспорт географиясини тобора кенгайтириб боришга эришмоқда.
03_Uzoqov1_uz     Шу билан бирга жорий йилда ту­ман иқтисодиётини ривожлантириш мақ­садида диққатга молик кўплаб чора-тадбирларни бажариш мақсад қилиб олинган. Жумладан, МЧЖ шак­лидаги «Fresh stile» ХК томонидан ло­йиҳа қиймати 6,3 млрд. сўм бўлган (банк кредити 1,8 млрд. сўм, чет эл инвестори маблағи 700 минг доллар) йиллик 8,5 млн. дона тайёр тикув маҳ­сулотлари ишлаб чиқариш қувватла­рини кенгайтириш ҳисобига қўшимча 250 та янги иш ўрни ташкил этилиб, 1,4 млн. долларлик маҳсулот экспорт­га чиқарилади.
     «Ўзбекистонда ишлаб чиқарил­ган» ёрлиғи остида соҳибкор боғбон­ларимиз томонидан етиштирилаётган сархил мева-сабзавотлар ўнлаб давлатга экспорт қилинаётгани, хорижликлар уларни суйиб истеъмол қилишаётгани ва эътирофга сазовор бў­лаётгани сир эмас. Туманда мева-сабзавотларни сақлаш ва қайта ишлаш бўйича самарали механизм қўл­ланилаётгани ютуқлар гарови бўл­моқда. Масалан, «Нурли дон» МЧЖ ҚК томонидан йиллик қуввати 11300 тонна мева-сабзавот маҳсулотларини сақлайдиган замонавий музлаткич бунёд этилиши (Логистика маркази) ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига (лойиҳа қиймати беш млрд. сўм, банк кредити 1,5 млрд. сўм) 36 та иш ўрни ташкил этилди. Натижада 300 минг долларлик маҳсулотни экс­порт қилиш имкони яратилди. «Элга садоқат» МЧЖ (1,1 млрд. сўм, банк кредити 500 млн. сўм) дуккакли дон маҳсулотларини саралаш ва қадоқ­лаш­ни ташкил этиш лойиҳасини ишга тушириш ҳисобига 21 та янги иш ўрни яратиб, 480 минг доллар миқдо­ридаги маҳсулотлар экспортини таъ­минлайди. Ҳар икки лойиҳа яқин кунларда амалга оширилади. «Мотор таъмир сервис» МЧЖ (лойиҳа қийма­ти 450 млн. сўм, банк кредити 300 млн. сўм), ўз маблағи 150 млн. сўм ҳи­собига ташкил этилади. «Гулсара Абирова» КТХФ (лойиҳа қиймати 1,4 ­млрд. сўм, банк кредити 380 млн. сўм) замо­навий савдо, меҳмонхона ва маи­ший хизмат кўрсатиш мажмуасидан иборат бўладиган маз­кур ло­йиҳалар йил охиригача иш­га туширилади.
     Туманни ижтимоий-иқтисодий ри­вожлантириш дастурига асосан умумий қиймати 32,9 млрд. сўм бўлган (20,6 млрд. сўм банк кредити) 121 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланиб, (саноатда 14,9 млрд. сўм ҳи­собига 33 та лойиҳа); (қишлоқ хўжалигида 5,2 млрд. сўм ҳисобига 27 та лойиҳа); хизмат кўрсатишда 12,8 ­млрд. сўм ҳисобига 61 та лойиҳа) ишга туширилиши натижасида 1060 та янги иш ўринлари яратилади. Жорий йилнинг биринчи ярмида умумий қиймати 5,7 млрд. сўмлик 30 та ло­йиҳа ишга туширилди. Жумладан, саноатда 1,7 млрд. сўмлик тўққизта, қишлоқ хўжалигида 518 млн. сўмлик тўртта ва хизмат кўрсатишда 3,4 ­млрд. сўмлик 17 та лойиҳа амалга оширилиб, 124 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлди.
     Бозор муносабатлари шароитида миллий иқтисодиётнинг муҳим бўғи­ни ҳисобланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ўта долзарб масалалардан бири. Буни чуқур ҳис этаётган туман мутасаддилари тегишли дастурлар асоси­да кенг кўламли чора-тадбирлар бў­йича тадбиркорларга шарт-шароитлар ҳамда имтиёзлар яратаётганлари ҳар қанча таҳсинга сазовор. Бундан унумли фойдаланиб ўз бизнеси­ни бошлашга астойдил бел боғлаган фуқаролар сони ортиб бораётгани, банкларнинг қўл­лаб-қувватлаётгани ўз самарасини бермоқда.
     Айни пайтда тумандаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари­ни яхшилаш, янги-янги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиши асосий омиллардан бири – бандлик кўламини оширишга хизмат қилмоқда. Мисол учун, 2017 йилга мўлжалланган «Аҳоли банд­лигини таъминлаш ҳудудий дас­ту­ри»нинг йиллик режаси 1893 та бў­либ, биринчи ярим йиллик давомида 1639 та иш ўрни яратилди. Январь-июнь ойлари давомида 192 на­фар фуқаро Бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмаси билан ташкилот, фермер хўжаликлари ҳамда корхоналарга ишга жойлаштирилди, 12 нафари касбга қайта ўқитилди, 20 нафари эса жамоатчилик ишларига юборилди ва 13 нафар фуқарога ҳу­қуқий ва касбий маслаҳат берилди. Бу борада бўш иш ўринлари ярмаркалари катта аҳамият касб этиб, биргина тиббиёт коллежи, мусиқа ҳамда санъ­ат мактабларида бўлиб ўтган кўр­газмали меҳнат ярмаркаларининг ўрни катта бўлди.
     Туман маҳаллий бюджети харажатларининг 2017 йилнинг 2-чорак режа кўрсаткичи 17,1 млрд. сўм бўлиб, ҳисобот даврида 16,9 млрд. сўм, режага нисбатан 98,6 фоиз миқдо­рида маблағ ажратилди. Бунда, туман маҳаллий бюджети параметрларида 2017 йил 2-чоракда кўзда тутилган биринчи даражали харажатлар талаб доирасида ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштириб берилиши таъминланди. Шунингдек, туманда халқ таълими, соғлиқни сақлаш ҳамда транс­порт, ало­қа, ижтимоий муҳофазалаш соҳа­ларида ҳам эътиборга молик, диқ­қатга сазовор ишлар амалга оши­рилмоқда. Кўзланган мақсадларимиз бит­та, у ҳам бўлса – туман аҳолисига зарурий шарт-шароитлар яратиш, ин­сон омилини барча нарсадан устун қў­йишдир. Зеро, пухта ва мукаммал ишлаб чиқилган давлат дас­турлари босқичма-босқич амалга оширилаётгани туман аҳли ҳаёти­ни фаровонлаштиришга ва уларда шукроналик ҳиссини оширишга, янги мақсадлар сари руҳлантиришга хиз­мат қил­моқда.
     Хулоса қилиб айтганда, ҳар та­рафлама ривожланиб бораётган юртимизда умргузаронлик қилаётган аҳолининг энг эзгу орзу ўйлари, мақ­саду муддаолари ҳамда эртанги кунга ишончи ўзларининг самарали меҳ­нат натижаларидан баҳраманд бўлишга қаратилган. Буларнинг таг-замирида бирдан-бир ният – оилавий хотиржамлик, асосийси фарзандлар камолини кўриш ва келажагини хотиржам тасаввур этиш билан боғлиқ, десак муболаға қилмаган бўламиз.
 
Улуғбек УЗОҚОВ,
туман ҳокими

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.