Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Жаҳон иқтисодиётида интеграция жараёнларининг глобаллашуви аграр бизнеснинг ички кучли ва заиф томонларини ҳам, унинг ташқи имкониятлари ва хавф-хатарларини ҳам ҳар томонлама чуқур ўрганишни тақозо этмоқда. Айнан ана шу имкониятлардан бири агросаноат гуруҳини кластер модели бўйича ташкил этишдан иборат.
Кластер модели (ингл. kluster – “бирга ўсиш”) жаҳон амалиётида иқтисодий гуруҳ, минтақа, бутун мамлакат рақобатбардошлилигини кўтариш инструменти сифатида кенг қўлланилади. Кластер моделининг асосий белгилари: гуруҳнинг ташқи бозордаги улушини ошириш имкониятига эгалиги; жойлашган ҳудудда қулай шароитлар (хомашё, малакали персонал, инфраструктура, ўқув марказлар, илмий муассасалар ва б.)нинг мавжудлиги; гуруҳни давлат томонидан кучли қўллаш эвазига қатнашувчиларнинг гуруҳда самарали иштирок этиш имкониятларининг кенглиги ва б.
Кластер моделининг хорижий давлатлар тажрибасига АҚШни мисол қилиб келтириш мумкин
АҚШнинг барча штатларида илғор технологияларга эга агросаноат кластерлари кенг тарқалган. Йирик агрокластерлар Вашингтон, Ок–лахома, Луизиана штатларида, вино ишлаб чиқариш Калифорния штатида жойлашган. Юқори самарада фаолият кўрсатаётган кластерларни Силикон водийсидаги “Ахборот технологиялар”, Голливуддаги “Кинофикация” кластерлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Европада ҳам (Германия, Франция, Италия, Болгария, Греция, Голландия, Англия, Швейцария, Дания ва бошқа давлатларда) юқори технологияли агрокластерлар кенг ривож топган.
Бугунги кунда аграр соҳани изчил ривожлантиришга:
пахтачиликда: ишлаб чиқариш жараёнларини тезкор янгилаш ва илғор технологиялар асосида модернизация қилиш ва корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этишнинг сустлиги; пахта тозалаш корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолиятини диверсификациялаш бўйича чораларнинг ўз вақтида кўрилмаганлиги; регионда агросаноат корхоналари ўртасида соғлом рақобат муҳитининг йўқлиги ҳамда уларнинг самарали фаолияти учун қулай ҳуқуқий, ташкилий шарт-шароитларнинг яратилмаганлиги сабабли тармоқнинг инвестициявий жозибадорлигининг пастлиги;
тўқимачиликда: саноатнинг бошқарув тизими тармоқнинг замонавий ривожланиш тенденцияларига жавоб бермаслиги; корхоналар лабораторияларида сифат менежментининг замонавий тизимларини жорий этиш паст даражадалиги, шу сабабли маҳаллий маҳсулотларни йирик хорижий савдо бозорларига чиқаришга, экспорт салоҳиятини юксалтиришга ҳамда маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигига бўлган ишончни оширишга, тармоқнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушининг ошишига тўсиқ бўлмоқда.
Мева-сабзавотчиликда: маҳсулотни етиштирувчилар ва тайёрловчилар ўртасида мева-сабзавот бозорларида харидоргир экинлар ва уларнинг навларини жойлаштириш масалаларида ўзаро ҳамкорликнинг бозор механизмларидан тўлиқ фойдаланилмаётганлиги; кичик қишлоқ ҳўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан шартнома интизомига риоя қилиш даражасининг пастлиги; қишлоқ ҳўжалигида механизациялаштириш, замонавий технологияларни жорий қилиш, уларни сақлаш ва ташиш, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг мустақил равишда ташқи бозорга чиқиши учун молия ресурсларини жамғаришда қулай имкониятларнинг йўқлиги; мева-сабзавот бозорларида харидоргир бўлган юқори ҳосилдорликка эга ва сифатли навларнинг уруғи, кўчати билан қониқарли равишда таъминланмаганлиги ва шу каби муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга.
Шу билан бирга замонавий ахборот-коммуникация технологиялари етарлича жорий қилинмаганлиги сабабли хомашёни қабул қилиш, ташиш ва қайта ишлаш ҳамда тайёр маҳсулотларни реализация қилиш жараёнлари устидан керакли даражада назорат тизимининг мавжуд эмаслиги; хомашё ва ишлаб чиқариш ресурсларининг нооқилона тақсимланиши; логистика ва муҳандислик инфратузилмасини ташкил этишдаги камчиликлар тармоқнинг асосий муаммолари ҳисобланади Бу муаммоларни бартараф этмаслик натижасида ишлаб чиқариш қувватларининг анча қисми тўхтаб қоляпти, иқтисодий йўқотишлар оқибатида маҳсулотларнинг таннархи ошиб, ишлаб чиқариш рентабеллиги пасаймоқда. Соҳа корхоналарида ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг барқарор устунлик қилиши, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва жаҳон бозорларида муносиб рақобатлашишга қодир бўлган миллий брендларни шакллантиришнинг етарли даражада эмаслиги саноат корхоналари даромадларини ошириш имконини бермаяпти. Кадрлар тайёрлаш тизими агросаноатнинг реал эҳтиёжларига жавоб бермайди, соҳа тармоқларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича ўқитишнинг инновацион йўналишларини жорий этиш ва илмий тадқиқотларни чуқурлаштириш юзасидан халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилмаган.