(O´zbek) Аёлларни қўллаб-қувватлаш – эзгу мақсадимиз

6/2019

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Юртимизда ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жабҳаларда олиб борилаётган туб ислоҳотлар жараёнида одамларнинг оғирини енгил қилиш, айниқса, хотин-қизларга доимий равишда амалий ёрдам кўрсатиш масалаларига ҳам жиддий эътибор қаратил­моқда. Худди шу мақсадда жорий йилнинг август ойида «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғриси­да»ги ва «Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғ­рисида»ги қонунлар қабул қилинди, уларнинг иккаласи ҳам 3 сентябрдан эътиборан кучга кирди.
     Қолаверса, бундан 18 ойча ол­дин – 2018 йил 2 июлда Президентимиз «Ижтимоий реабилитация қи­лиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғ­рисида«ги қа­рорни имзолаган эди. Унда турли са­баблар туфайли мураккаб аҳволга тушиб қолган опа-сингилларга маъ­навий, психологик, ҳу­қуқий жиҳатдан кўмаклашиб, мушкулини осонлаш­тириш, бу борадаги ишларни бата­мом янгича асосда йўлга қўйиш ва­зифалари белгилаб берилганди. Шун­га мувофиқ Муста­қиллигимизнинг 28 йиллик байрами арафасида пойтахти­мизда Ўзбекистон Хотин-қизлар қў­митасининг Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахс­ларни реабилита­ция қилиш ва мос­лаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази ва унинг Тош­кент шаҳар бўлими очилди. Улар мамлакатимиз аёллари ҳуқуқларини халқаро андозаларга мос равишда таъминлаш, ночор вазиятдан озор чекаётганларни оғир руҳий ҳолат­лардан олиб чиқиб, ҳаётга янгича назар билан қарашга ўргатишдек эзгу мақсад­ларга хизмат қилади.
     Келинг, шу ўринда шаҳар Реаби­литация қилиш ва мослаштириш маркази фаолиятига батафсилроқ тўх­талиб ўтайлик. Унинг асосий мақ­сад-вазифалари зўрлик ишлатишдан жабр кўрган ва суицидга мойиллиги бор шахсларга ўз вақтида ва ман­зилли ёрдам кўрсатишдан, зўравон­лик ва ўз жонига қасд қилишга мо­йил хулқ-атворни келтириб чиқарувчи ижтимоий-психологик муаммоларни эрта аниқлаш ва бартараф этишдан иборат. Шунга кўра унда кеча-ю кундуз узлуксиз ишлайдиган 1169 ра­қамли ишонч телефони орқали малакали психологлар томонидан ­ёрдам кўрсатадиган, психолог ва юрист­лар онлайн маслаҳатлар бера­диган ҳамда турли мутахассислар амбулатор қабуллар ўтказадиган бў­лимлар, шунингдек, аёллар ва бо­лалар учун хизмат кўрсатадиган стационар (шелтер) фаолияти йўлга қў­йилган.
     Ўтган ойлар давомида марказга 1298 киши мурожаат қилди. Шундан 1279 нафарини хотин-қизлар, 11 нафарини болалар, 8 нафарини эр­каклар ташкил этди. Жамоа ходим­лари уларнинг 1115 нафарига психо­логик, 100 нафарига ҳуқуқий, 54 нафарига тиббий, 9 нафарига бандлик масаласида ёрдам кўрсатишди. Бун­дан ташқари 20 та оиладаги ўзаро келишмовчиликлар ижобий ҳал этилиб, эр-хотинларнинг ярашуви билан якунланди.
     Ўрганишлар жараёнида аниқла­нишича, пойтахтлик аёллар дуч кел­ган зўравонликларнинг 40 фоизи эркаклар томонидан, қолганлари келинларнинг қайноналари ва уларнинг қариндошлари томонидан содир этилган. Зўравонликка дахлдор бу ҳолатларнинг деярли барчаси ички муаммоларга боғлиқ бўлган. Жанжалларнинг аксарияти турар жой талашиш туфайли келиб чиққан.
     – Эр-хотин ўртасидаги жиддий келишмовчилик оқибатида баъзан аёл болалари билан расман турмуш ўртоғига ёки қайнота-қайнонасига қарашли уйдан чиқиб кетишга мажбур бўлади, – дейди шаҳар Реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази директори Гулчеҳра Маткаримова. – Бояқиш ноиложликдан ўз ота-онасиникига ёки яқин қариндош­лариникига қайтиб боради. Лекин у ерда ҳар доим ҳам осонликча қўним топавермайди. Билъакс, баъзан минг бир балоларга дучор бўлиб, боши берк кўчага кириб қолади, азият устига азият чекиб, кўнгли ўксийди. Баъзан одамларга нисбатан ишончи йўқолиб ёки ўзини ортиқча кимсадек ҳис этиб, руҳан эзилади. Мана, ўзимиз гувоҳ бўлган бир воқеа. Келин бўлиб тушган хонадонига сиғмай қолган Ф.Р. исм-шарифли аёл қизлигида ота-онаси билан бирга яшаган, эндиликда туғишган акаси номида бўлган уйнинг бир қисмида истиқомат қила бошлайди. Бу бирин-сирин вояга етиб келаётган ўғиллари бор янгасига ёқмайди. У қайинсинглисидан уйдан чиқиб кетишини талаб қилади. Бора-бора бақир-чақирга зўр беради. Барибир мақсадига эриша олмагач, унга нисбатан жисмоний куч ишлатиб, тан жароҳати етказади. Афсуски, бунақа нохушликлар охирги пайтларда тез-тез рўй бермоқда.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.