(O´zbek) Эзгу саъй-ҳаракатлар самараси

5/2019

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Қашқадарё вилоятининг Деҳ­қонобод туманида жойлашган «Деҳқонобод калий заводи» акциядорлик жамияти Ўзбекистонда айни турдаги ўғитлар ишлаб чи­қарувчи ягона корхона ҳисобланади. Корхонанинг йиллик лойиҳавий қуввати 600 минг тоннага тенг. Яъни йил давомида шунча тонна калийли ўғит ишлаб чиқари­лади. Бу ерда қарийб 2000 кишилик жамоа меҳнат қилади.
     Калий хлорид ишлаб чиқариш технологияси сильвинит рудасини флотацион услубда бойитишга асос­ланган. Бу ўғит ташқи кўринишидан оқиш-кулранг кичик кристалларга ёки ҳар хил товланувчи қизғиш-жи­гарранг кичик доналарга ўхшайди. У бир қатор фойдали хусусиятларга эга. Жумладан, ҳосилдорликни кўпайтириш билан бир қаторда маҳсулот сифатини яхшилайди, ўсимликларнинг касалликларга чидамлилигини кучайтиради, мева-сабзавотларнинг сақлаш муддатини узайтириб, ташиш чоғида тез бузилмаслигини таъминлайди, муҳими, уларнинг таъм ва эс­тетик сифатларини оширади.
     Корхонада ISO 9001:2015 (O’z DSt ISO 9001:2015) халқаро стандарти талабларига мувофиқ Сифат менежменти тизими жорий этилганлиги ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатининг ва бошқарув тизимининг халқаро стандар талаблари асосида бўлишини кафолатлайди. Корхонанинг маҳсулотига ички бозорда ҳам, ташқи бозорда ҳам талаб жуда катта. Жаҳон минерал ўғитлар бозорига дадил интеграциялашувчи, замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган завод ўз маҳсулотини Индонезия, Малайзия, Сингапур, Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон ва бошқа давлатларга экспорт қилади. Шу билан бирга бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот мамлакатимизда, яъни ички бозорда жуда харидоргир.
     Маълумки, сўнгги йилларда Президентимизнинг кимё саноати корхоналарида кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, минерал ўғитлар ва ўсимлик­ларни ҳимояловчи кимёвий воситалар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, органик кимё, полимер маҳсу­лотлар, синтетик толалар, резинотехника ва бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, шунингдек, соҳа корхоналарини мо­лиявий-иқтисодий соғломлаштириш ва фаолиятини барқарорлаштиришга доир бир қатор қарор ва фармонлари қабул қилинди. Улар орасида айниқса, жорий йилнинг 3 апрелида имзоланган «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор муҳим саналади. Бу муҳим ҳужжат «Деҳқон­обод калий заводи» акциядорлик жамиятида амалдаги ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Сабаби унинг 3-қисми «д» бандида ҳамда кимё тармоғида ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича тадбирлар режасида мазкур корхонани масъулияти чекланган жамиятдан акциядорлик жамиятига айлантириш қайд этилган. Шунингдек, унинг устав капиталидаги «Ўзкимёсаноат» АЖ акцияларининг 51 фоизи ва ундан ортиғини потенциал инвесторлар бўлганда ҳамда улар томонидан гранулаланган калий хлорид, калий сульфати ва калий тузларининг бош­қа турларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, юк ташувчи осма арқон йўли ва ташқи электр таъминоти тармоғи қурилишини ниҳоясига етказиш бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қи­лиш шарти билан, тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали сотиш имкониятини инобатга олиб, танлов савдоларида бозор нархида сотиш жоизлиги қайд этилган. Шунга асосан, май ойида завод акциядорлик жамиятига айлантирилди. Ҳозир унинг акцияларини сотиш масалалари бўйича Индонезия, Малайзия, Сингапур ва Россиядаги бир қанча потенциал хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб борилмоқда.
     «Деҳқонобод калий заводи» акциядорлик жамиятини 2019–2025 йилларда ривожлантириш концепцияси бўйича ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йили 53 фоизга, 2021 йили 91 фоизга ошиши кутилмоқда. Шунингдек, 2023 йил охиригача корхона негизида йилига 120 минг тонна калий сульфати ва калий тузларининг бош­қа турларини ҳамда 180 минг тонна гранулаланган калий хлорид ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришдек йирик лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Табиийки, бу режаларнинг муваффақиятли уддаланиши ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми­нинг кўпайиши корхонада янги иш ўринлари очиш, ЯИМни кўпайтириш ва унинг экспорт салоҳиятини юксалтириш учун мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтайди.
     Мавзудан бироз четга чиқиб, корхона жамоасининг саҳоватпешалик борасидаги ибратли юмушлари ҳа­қида ҳам тўхталиб ўтиш жоиз. Халқи­мизга хос бўлган мурувватлилик ва қўли очиқлик ушбу жамоа ҳаётида ҳам кўзга ташланади. Турли байрамлар, саналар, ҳайит кунларида корхонада ишлаб нафақага чиққан, айни пайтда кексалик гаштини сураётган кишиларни йўқлаш, беморлардан кўнгил сўраш, кўп болали оилалар, эҳтиёжманд фуқароларга, беморларга ёрдам қўлини чўзиш анъанага айланган. Мана бунга бир мисол: жорий йил кўкламда Деҳқонобод тумани туман ҳокимлиги ташаббуси ва завод ҳомийлигида туманнинг Даштқўтон кенгликларида 20 та кам таъминланган оила фарзандларининг хатна тўй­лари ўтказилди. Тўйда ҳар бир болага велосипед ҳамда пул мукофоти берилди. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
     Жаҳон иқтисодиёти жадал ривожланаётган ва рақобат кун сайин кучайиб бораётган бугунги шароитда «Деҳқонобод калий заводи» акциядорлик жамияти жамоаси миллий иқтисодиётимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиш йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилмоқда. Ишончимиз комилки, уларнинг эзгу саъй-ҳаракат­лари албатта, ўз самарасини беради!
     Яқин-яқингача Қашқадарё вилоятининг қолоқ ва чекка ҳудуди сифатида қараб келинган Деҳқонобод тумани ижтимоий-иқтисодий ҳаёти­да кейинги пайтларда кўплаб ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш соҳалари, айниқса, саноат тармоқлари ривожланиб, у обод ҳамда гўзал ҳудудга айланиб бормоқда.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.