(O´zbek) Германия – Ўзбекистоннинг муҳим шериги

2/2021

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 
     Жорий йилнинг 6 март куни Ўзбекистон ва Германия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 29 йил тўлди. Ўтган вақт мобайнида икки мамлакат ўртасида ўзаро ҳамкорлик кўлами кенгайди.
 
     1991 йил 31 декабрь куни рес­публикамиз мустақил­лигини тан олган Германия мамлакатимиз учун ишонч­ли шериклардан бирига айланди. Икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 6 март куни ўрнатилди. Салкам ўттиз йил давомида Германия билан ҳамкорлик барча соҳани қам­раб олиб, кўп қиррали аҳамият касб этди. Бугунги кунда 140 дан ортиқ ҳужжат икки томонлама муносабатларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бў­либ хизмат қилмоқда.
     Ҳозирда давлатлараро сиёсий му­лоқот юқори даражада олиб бо­рил­моқда. Бунда шу кунга қадар амал­га оширилган ўзаро расмий таш­рифлар муҳим ўрин тутаётир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил январь ойида Германия Федератив Рес­публикасига илк расмий ташрифи, шунингдек, Германия Федератив Рес­публикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг ўша йил май ойида мамлакатимизга расмий ташрифи ҳамкорлик муносабатларининг жорий босқичида янги са­ҳифа очди.
     Ўзбекистон ва Германия глобал ҳамда минтақавий муаммолар бўйича конструктив ҳамкорликни БМТ ва ЕХҲТ каби халқаро ташкилотлар доирасида олиб бормоқда. Янги руҳ­даги ҳамкорликда парламентлараро, шунингдек, ҳукуматлар ва идоралар ўртасидаги алоқалар муҳим ўрин тутмоқда.
     Германиянинг Конрад Aденауэр ва Фридрих Эберт жамғармалари, ҳамкор мамлакат Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқ соҳасида халқаро ҳамкорлик жамғармаси, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти кўп йиллардан буён Ўзбекистонда муваффа­қиятли фаолият юритиб келмоқда. Биргаликда ижтимоий-иқтисодий со­ҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, алоқалар фу­қаролик жамиятини ривожлантириш, ҳуқуқшунослик, суд-ҳуқуқ, мудофаа ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида жадал ривожлан­моқда.
     Маданий-гуманитар соҳалар ҳам Ўзбекистон – Германия мулоқотини ривожлантиришда муҳим жиҳат, дея қаралади. Ўзбекистонда немис тилини ўрганишга бўлган қизиқиш юқори. Бугунги кунда республикамиз мактаблари ва олий ўқув юртларида 400 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ўғил-қиз немис тилидан таҳсил олмоқда. Гёте институти, Германия халқ университетлари ассоциациясининг хал­қаро ҳамкорлик институти ва чет эл мактаблари марказий бошқарма­сининг немис тили мувофиқлашти­рувчиси ваколатхонаси самарали фаолият юритмоқда.
     Дунёда мамлакатлар ҳамкорли­гининг бугунги босқичида халқ дип­ломатияси механизмларидан кенг фойдаланилади. Бу самарали ёндашув Ўзбекистон – Германия алоқа­ларида ҳам устунлик касб этади. Хусусан, Тошкент ва Берлин, Бухоро ва Бонн биродарлашган шаҳар мақо­мига эга. Бу самарали маданий му­лоқотни таъминлаш, таълимда ўзига хос алмашувлар барқарор ривожланиш бўйича лойиҳалар рўёбига хизмат қилмоқда.
     Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Германия Федератив Республикаси Федерал мудофаа вазирлиги ўртасидаги ҳарбий ҳам­корлик Ўзбекистоннинг мустақил­ликка эришган илк кунларидан йўлга қўйилган бўлиб, бу борада 4 та меъ­ёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилин­ган. Улар асосан ўзаро ҳарбий ҳам­корлик, ҳарбий таълим ва олий ҳар­бий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик йўналишларини қамраб олади.
     Ҳарбий таълим ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бўлиб, 1995 йилдан Бундесвер олий ҳарбий таълим муассасаларида Ўзбекистон Рес­публикаси Мудофаа вазирлиги ҳар­бий хизматчилари ва Қуролли Кучлар хизматчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ҳам­да немис тилини ўрганиш бўйича амалга оширилиб келинмоқда.
     1995 йилдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг 200 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси Бундесвер олий ҳарбий таълим муассасаларида турли йўналишларда тайёргарликдан (малака ошириш) ўтишган ҳамда ушбу амалиёт давом эттирилмоқда.
 
 
Дилшод РЎЗИҚУЛОВ,
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти раҳбари, лейтенант
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.