(O´zbek) Катта ютуқларга эришаётган банк

1/2020

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     «Асака» акциядорлик тижорат банки мамлакатимиз молиявий бозорида чорак асрдан буён самарали фаолият юритиб келмоқда. Эндиликда у трансформация жараёнларини бошдан кечирмоқда, шу асно фаолиятини янада такомиллаштириш, рақобатбардошликка эришиш, энг муҳими, ҳар доимгидек мижоз­ларнинг юксак ишончини қозо­ниш чораларини кўрмоқда.
     Маълумки, сўнгги йилларда юртимизда жаҳон бозорида ўта харидоргир машҳур узумларни етиштириш, уларнинг истиқболли навларини ва саноатбоп турларини кўпайтириш, техник узумзорларни кенгайтириш борасида диққатга молик ишларга қўл урилмоқда. Шу муносабат билан «Асака» банки қошида мазкур муассаса ходимлари ва мутахассислардан иборат махсус гуруҳ тузилган. У ҳудудларда узумчилик ва виночиликни ривожлантириш со­ҳасида амалга ошириладиган лойиҳа­ларни таҳлил қилиш, молиялаштириш ҳамда ташаббускорларига амалий кўмак бериш ишларига бош-қош бўлмоқда. Қолаверса, банк Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги билан бирга юртимизда интенсив токзорлар барпо этишни кўзда тутувчи бир қатор лойиҳаларни ишлаб чиққан ва уларни молиялаш­тиришга киришган.
     Умуман олганда, бу молия муассасаси ўтган йили саноат, қишлоқ хў­жалиги ва хизмат кўрсатиш соҳа­ларига тааллуқли 308 та лойиҳани қўллаб-қувватлаб, 12 минг 545 та янги иш ўрни яратилишига ҳисса қўшди. Масалан, «Навоиазот» акциядорлик жамиятининг ПВХ, метанол ва каустик сода ишлаб чиқариш маж­муасини барпо этишга ажратилиши маъқулланган 439,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағнинг ҳозирга қадар 408,3 миллион долларини берди, шунга кўра лойиҳа муваффаққиятли давом эттирилмоқда. Шунингдек, Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳридаги флоат ойналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган «КВАРЦ» акциядорлик жамиятига 36,4 млн. евро миқдорида кредит тақдим этилиши кўзда тутилганди, бугунгача 4,45 млн. евро ажратилди. Ушбу лойиҳалар келгусида мамлакатимиз саноати ривожи учун хизмат қилади, деган умиддамиз.
     2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра банкнинг жами активлари олдинги йилнинг мос давридагига нис­батан 4,3 трлн. сўмга ортиб, 30,4 ­трлн. сўмга етди. Жами кредит қўйилма­лари, брутто 26,3 трлн. сўмга тенг­лашди. Банк томонидан ҳозиргача чиқарилган пластик карточкалар сони 2 097 210 тага, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ўрнатилган банкоматлар сони эса йил мобайнида деярли икки баробарга кўпайиб, 136 тага етди. Омонатчилар сафи салкам 80 мингта янги мижозлар ҳисобига янада кенгайди. 41 мингдан зиёд жисмоний шахслар эса банкдан кредитлар олишди. Шунинг баробарида қарийб 786 млн. долларлик бир неч­та лойиҳа молиялаштирилди. Турли-туман истиқболли инвестицион ло­йиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун кўплаб халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг кредит линиялари жалб қилинди. Россиянинг Сбербанк, Грузиянинг ТБС банки ва бошқа мамлакатларнинг молия муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.
     Қисқаси, «Асака» банки 2019 йилда салмоқли ютуқларга эришди ва халқаро ҳамкорлик кўламини кенгайтирди. Чунончи, сентябрь ойида Европа Тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. Декабрь ойида эса Япониянинг SMBC молия муассасаси билан қиймати 100 миллион АҚШ долларига тенг ҳамкорлик келишувини расмийлаштирди. Савдо ва молиявий алоқаларни ривожлантиргани учун йил ниҳоясида JP Morgan Chase банкининг, Ўзбекистондаги энг йирик инвестиция лойиҳаси учун эса Commerzbank (Германия)нинг мукофотларига лойиқ кўрилди. Булар банк ҳисобот йилини ҳақиқатан ҳам му­ваффақиятли якунлаганидан далолат беради.
     Айни кезларда «Асака» АТБ ўз мижозларига «Онлайн», «Аванс», «Юқори даромад» омонатларидан фойдаланишни тавсия қилмоқда. Энг муҳими, кўп йиллик анъанасига му­вофиқ бу йил ҳам янада замонавий янги хизмат турларини жорий этишга, фаолиятини кенгайтиришга ва ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда.
 
 
«Асака» АТБ Ахборот хизмати

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.