Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
2016 йил 25 октябрь куни мамлакатимизда қурилиш тармоғи соҳасида туб бурилиш ясаган муҳим ҳужжат тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарор билан қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, тармоқ корхоналарини модернизация қилиш, технологик ва техник қайта жиҳозлаш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ҳамда унинг экспорт салоҳиятини ошириш ва уларда корпоратив бошқарув халқаро стандартларини жорий этишга қаратилган мақсадларни амалга ошириш «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти вазифалари сирасига киритилди.
Таъкидлаш жоизки, қурилиш материаллари тармоғи мамлакат иқтисодиётининг жадал ривожланиши учун зарур шароитлар яратишда асосий ўринни эгаллаши керак. Ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистонда янги саноат объектлари, тураржойлар, таълим ва тиббиёт муассасалари ва бошқа ижтимоий-маиший объектларни қуриш ҳамда мавжудларини реконструкция қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, уларда илғор архитектура ва замонавий, юқори технологияли қурилиш материаллари қўлланилди. Бугун қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва соҳада барқарор нархларни ўрнатишнинг долзарблиги ва стратегик аҳамияти Tashkent City ва Samarkand City замонавий ишбилармонлик марказлари, Нурафшон шаҳри, Тошкент халқаро аэропорти, Тошкент ҳалқа йўли, Юнусобод метро линияси, йўл ўтказгичлар, намунавий ва хизмат турар жойлари, кам таъминланган оилалар учун уйларнинг қурилиши билан чамбарчас боғлиқ.
Экспертлар томонидан барча қурилиш ишларининг умумий қийматида қурилиш материаллари қийматининг улуши қарийб 60 фоизни ташкил этиши ҳисоблаб чиқилган. Йил сайин қурилиш суръатининг ошиб бориши қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантиришни тақозо этмоқда. Бунда қурилиш материаллари сифатли ва арзон бўлиши муҳим саналади.
Ушбу мақола тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.